2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл Харитаси” лойиҳасида маълум қилинишича, соҳадаги мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларни ошириш мақсадида қуйидаги ишлар қилинмоқчи экан:
- янги бирлашган глобал платформасига (“GEM”) ўтиш орқали йиллик қуввати 190 минг дона бўлган 2 та янги енгил автомобил моделини ишлаб чиқаришни бошлаш;
- “UzAuto Motors” AЖ Хоразм вилояти филиалининг автомобиль ишлаб чиқариш қувватини 70 мингдан 100 мингтага ошириш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, экспорт ҳажмини 2026 йилга қадар 1 млрд АҚШ долларига етказиш бўйича “Йўл Харитаси” ишлаб чиқилади. Бунда:
- ишлаб чиқариладиган автомобилларни хорижий давлатларда SKD технологияси асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
- “Нексия” русумли автомобилларни Қозоғистон Республикасида тўлиқ циклда (CKD) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали йилига 30 минг донагача машинокомплектлар экспортини амалга ошириш кўзда тутилади.
Ишлаб чиқариш лойиҳасида, Андижон вилоятида ташкил қилинган “Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби” махсус саноат зонаси ва бошқа ҳудудларда автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган 151,3 млн АҚШ долларлик 8 та янги лойиҳаларни 2022-2024 йилларда ишга тушириш назарда тутилади.
Кўрамиз, ишлар қандай йўналишда давом этаверади, дейишмоқда “Ҳаракат” мухбирлари? Ҳамма нарса яхши давом этишини истаймиз ва ҳаммадан айнан шу йўналишда ишлашни давом эттириш асосий мақсадимиз бўлиб қолаверишини истаймиз!