Якунланаётган йилда Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 7 фоизга ўсганмиш, инфляция УЗОҚ ЙИЛЛАРДАН бери биринчи марта 10 фоиздан пасайгани расман тан олинганмиш.
Бугун 30 декабрда Президент Шавкат Мирзиё ўз раислигида келгуси йилда иқтисодиёт тармоқлари ва коммунал соҳа барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказганмиш ва мисли кўрилмаган НАТИЖАЛАР бўлиши кераклиги тан олинганмиш.
Расмий релизга кўра, жорий йилда Ялпи Ички Маҳсулот 7 фоизга, саноат 9,5 фоизга, хизматлар 20 фоизга, қурилиш соҳаси 6 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4 фоизга ўсганмиш. Энг қизиғи, умумий инфляция даражаси ҳамма соҳада 10 фоиздан паст бўлганмиш.
Экспорт ҳажми 16,5 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан қарийб 1,3 миллиард долларга ошганмиш. Умумий қиймати 12,4 миллиард долларлик 318 та йирик ва 14 мингта ҳудудий лойиҳалар ишга тушганмиш.
Йиғилишда келгуси йилда ҳам иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилибди ва давлатнинг Ялпи Ички Маҳсулоти ҳамда саноатни 7 фоиздан юқори, хизматларни қарийб 30 фоизга ошириш мақсад қилинганмиш.
Хуллас, ҳамма нарса ЗЎРМИШ, бунга ишонадиган “Ҳаракат”дан бошқа ҳеч ким йўқмиш! Ҳамма нарса шу фикрнинг атрофида бўлганмиш!! Ана сизга ҳақиқат-у, мана сизга ҳақиқат – ҳамма нарсанинг ортиш фоизи келгуси йилда 10 фоиздан кўпроқ, кўп соҳаларда 30 фоизга яқин бўлармиш!!!
Бундан кейин, дарҳол Шавкат Мирзиёни ДУНЁ етакчиси қилиб қўйиш керакмасми?!