30 December 2021
15:28 - Масхарабозлик: Энергетика Вазирлиги Яшнобод туманида замонавий боғ барпо этиб, уни янги йил арафасида очгани ҳақида
Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан жорий этилган “Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Энергетика Вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод Тумани Алимкент Кўчаси бўйида жойлашган ҳудудда замонавий боғ барпо этилибди ва ҳатто фойдаланишга топширилибди.

Ушбу замонавий тадбир доирасида умумий майдони 1,5 гектар бўлган, таркибида электрон кутубхонa, бепул Wi-Fi ҳудудлaри билaн жиҳозлaнгaн кўкaлaмзорлaштирилгaн aллея, воркaут ҳудуди вa aвтотурaргоҳ кирганмиш.

Бу боғ ҳудуди иккита замонавий монитор, 40 та ўриндиқ, мусиқали овоз кучайтиргич воситалари билан жиҳозланган бўлиб, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш мақсадида 80 дона қуёшдан қувватланувчи ёритиш чироқлари ўрнатилганмиш.

Хуллас, оддий масхарабозлик яратилибди, аммо Шавкат Мирзиё бу очилиш маросимига ҳатто келмабди.