23 December 2021
20:19 - Наманган Ҳокими Шавкат Абдураззоқов: Мактабларда спорт заллар қурамиз деб вилоят аҳолисини соғломлаштириш ташаббусини билдирибди! “Ҳаракат”: Шунга ишонадиганлар борми?

Бугун Наманган Вилояти Кенгашининг йиғилишида Вилоят Ҳокими Шавкат Абдураззоқов вилоятда 2021 йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган истиқболли режалар бўйича аҳолига мурожаат йўллабди.

Бу одам 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисоботидан сўнг, 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтибди.

У ўзининг ГЎЁКИ катта, келгуси йилда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида оламшумул режаларини эълон қилиб, ҳамманинг диққат-эътибории ўзига тртибди. Сўнгра у ростакам ОЛАМШУМУЛ режаларига ўтибди.

Вилоят Ҳокимининг айтишича, 2022 йилда таълимга КАТТА эътибор қаратилармиш ва вилоят бўйлаб 128 та мактабда спорт зали йўқлиги, бу эса ўша маҳаллалардаги ёшлар ва катталарнинг қишда шуғулланиши учун имкониятлар етарли эмаслигини кўрсатишини таъкидлабди.

Ва бундан сўнгра бу мактабларнинг КАТТА қисмида спорт заллари қурилишини, бундан ташқари, қишлоқ жойларда кутубхоналар ташкил этишга ҳам катта аҳамият берилишини ЭЪЛОН ҚИЛИБДИ.

Эслатиш керакки, аввалроқ Фарғона Вилояти Ҳокими яёв юрган амалдорларга пул ажратишни, Андижон Вилояти Ҳокими юришни ташкил қилган амалдорга Дубайга саёҳат қилишга ваъда берганини эслатиб, ўз режаларини айтиб берибди.

Нимамиш, келаси йилларда Наманган вилоятининг спорт мактабларида эҳтиёжи бор бўлганларига спорт заллари қуриб берилармиш. Гапига қаранг, Ўзбекистон ҳалигача ОЧ-ЯЛАНҒОЧ, демак, шундай пайтда авваламбор спорт заллари қуриб бериш керакмиш??! Ана сизга ваъдалар-ку, мана сизга ваъдалар!!!

Шундай экан, авваламбор ҳамма эшитувчилар бундай ваъдалардан кейин дарҳол ШАВКАТ АБДУРАЗЗОҚОВга соғ-саломатлик ва бошқа нарсалар тилашлари керакмас-ми?

Мана бу жиддий масала, Вилоят Ҳокимига соғ-саломатлик тилаш!!! Яхши тилакмасми, ҳурматли ўқувчиларимиз!!!