Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашевнинг сўзларига кўра, Афғонистондаги этник ўзбекларга зуғум ўтказилаётгани ва она тилларини ўрганишга нисбатан тақиқлар жорий қилинаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмасмиш.
"Баъзи манбаларда Афғонистондаги ўзбекларни қийнаш, шароитларини ёмонлаштириш, она тилини ўрганишларига рухсат берилмаётгани ҳақидаги нотўғри маълумотлар тарқаляпти.
Мен "Толибон" ҳукумати билан бўлган ҳар бир учрашувда бу масалани кўтараман. Қўлимга тушган ҳар бир маълумотни текшириб боришга ҳаракат қиламан."
Шуни таъкидлаб ўтишим керакки, Афғонистон ҳукумати вакили Абдул Салом Ҳанафий ҳам менга айтди: "Хотиржам бўлинг, Афғонистон шимолидаги мактаб дастурларидан ўзбек тилини олиб ташламаймиз, у сақланиб қолади", дермиш."
Шунингдек, у "Толибон" ҳукуматидаги Маданият Вазири билан ҳам гаплашганмиш. У ҳам айтяпти: "Биз сиз билан аввалги ҳукуматимизнинг тил, адабиёт ва маданият борасидаги барча келишувларига содиқмиз, уни давом эттирамиз. Масалан, афғон ерларида бўлган Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Машрабнинг қабрларини сиз билан биргаликда обод қиламиз». Бу масалалар ҳар доим назоратимизда бўлади, дейишганмиш бу расмийлар.
Август ойининг иккинчи ярмида Кобул "Толибон" қўлига ўтгач, Афғонистонда ўзбек тили мактаб дастуридан чиқариб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалган, кўп ўтмай Ўзбекистон ТИВ расмий баёнот бериб, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асоссиз эканини билдирилган эди. Аммо, кейинчалик, бу хабар ҳам ЁЛҒОН бўлиб чиққанмиш, чунки, ишончли далиллар йўқмиш.
Ўзбекистон тўла шундай хабарларни эшитиш мумкин. Аслида, буларнинг ярмисидан кўпроғи - ЁЛҒОНдир. "Ҳаракат" мухбирлари бундай лофларга ишонмайдилар. Чунки, ишониб ҳам бўлмайди. Асл ҳақиқат - шу гапларнинг ярмисидир. Балки, ундан ҳам камроғи. Кўриш керак, аслида нималар бўлмоқда!!!