Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг бугун Корея Республикасига уч кунлик давлат ташрифи бошланибди, у кечқурун ўз хотини билан ўша ерга етиб борибди.
Самолёт олдида Ўзбекистон Президенти ва аёлини Корея Республикаси Бош Вазири ўринбосари Ҳонг Нам Ки ва бошқа расмийлар кутиб олишибди.
Саммитнинг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтиши алоҳида айтилган.
Ташриф 18 декабрга қадар давом этар экан. Ташриф кун тартибида Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ва кўп қиррали ҳамкорлиги, энг аввало, "яшил" иқтисодиёт, инвестиция ва инновациялар, рақамли технологиялар, ижтимоий соҳа каби устувор йўналишларда янада кенгайтириш масалалари ўрин олганмиш.
Хуллас, шунақа қисқа хабар.
Кўрамиз, бу ёғи ним а бўлади? Икки президент учрашадими? Ва бошқа, шу каби майда-чуйда саволларга жавоб кутамиз. Нимага унг юзига ниқоб тақилиб қолганини ҳам билишимиз керак!