16 December 2021
13:47 -
Бу мақола Тошкентда ишсизликдан муаммо бўлмаслиги керак, деб ҳамма куладиган даражада мантиқсизлик қилган ЖАҲОНГИР ОРТИҚХЎЖАЕВ ҳақида
Шу Сенат мажлисида нутқ сўзлаган Тошкент Шаҳар Ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Мен ўйлайман, Тошкентда ишсизликдан муаммо бўлмаслиги керак ва барча кучларимизни шунга йўналтирамиз”, деб мақтанганига нима дейсиз?
16 декабр куни Ўзбекистон Сенати ялпи мажлисида Тошкент Шаҳар Ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 3-чорак якунлари бўйича ҳисоботи тингланибди. Унга берилган саволлардан бири бандлик масаласида бўлибди. Бошқа саволларга жавобларни қўйиб туринг, аммо ҳатто Ҳокимга кўра, аҳолини ишга жойлаш масаласидаги асосий муаммо хизмат кўрсатиш соҳаси кўлами торлиги билан боғлиқлигимиш.
Мана унинг жавоблари мантиқсиз ва бекитиб бўлмайдиган даражада мантиқсиз эканлиги.
“Ҳозир дунёда 700дан ортиқ хизмат кўрсатиш соҳаси бор, бизда эса 150та холос. Уларнинг кўламини кенгайтириш олдимиздаги муҳим вазифалардан. Муаммо шундаки, бизда хизмат кўрсатиш соҳаларининг турлари жуда оз. Шу сабабли олий таълимни битирганларнинг аксарияти ўз соҳаларида ишлай олмаяпти. Бунга ўша соҳалардаги хизмат кўрсатиш йўналишлари ташкил этилмагани халақит беряпти.
Фабрикалар ва заводларда иш жойлари бор, аммо олий маълумотли одам у ерларга ишлаш учун боргиси келмайди. Шунинг ҳисобидан ҳар куни 122 минг одам автобусга ўтириб Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишлаш учун келади. Улар фабрика ва заводларда ишлаб, яна вилоятга қайтишади.”
Мен ўйлайманки, дебди бу БЕТАКРОР Шаҳар Ҳокими, Тошкендек шаҳарда ишсизликдан муаммо бўлмаслиги керакмиш, дейишгача борибди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев мажлисда айтишича, 2021 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Тошкент шаҳрида 24 минг кишидан 36 фоизи иш билан таъминланганмиш. Ҳозирги кунда ҳудудда 25 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари мавжудмиш. Улардан 9 мингдан ортиғига маълум мутахассисликлар талаб этилмайдиган жойлармиш. Шунингдек, 2 минг 500дан ортиқ фуқаро касб-ҳунарга ўқитилган бўлса ҳам иш билан таъминланмаганмиш. Айниқса, Юнусобод, Яккасарой ва Учтепа туманларида иш билан таъминлаш масаласида оқсоқлик авжида эмиш.
Бу мажлисда қатнашганларнинг ҳаммасида қуйидаги саволлар туғулиши лозим эди-ку, дейди “Ҳаракат” мухбирлари:
“Нимага шаҳар ҳокими бўлатуриб, шундай саволлар туғилишига йўқ қўймоқдасиз? Нимага ҳалигача одамларни иш билан таъминлаш бўйича, бошқа жойларни қўйиб туринг, ҳатто Сиз бошқараётган Тошкент Шаҳрида имкон йўқмиш?
Нимага Сиз ўз ўрнингизга, масалан, бир маҳаллар Бош Вазир ўринбосари бўлиб ишлаган, кейин Сизнинг замонингизда бу лавозимлардан улоқтирилган РУСТАМ АЗИМ каби одамларни таклиф қилмаябсиз? Табиий, “Бирлик” Халқ Ҳаракати (АБДУРАҲИМ ПЎЛАТ раҳбарлигида) айнан шу вазифаларни қандай бажаришни билишади. Аммо, уларни ишдан четлатиб қўйган одамлар билан бутун ШАҲАР ТЎЛА. Авваламбор, улардан тозаланиш ШАРТ эканлигини нимага тилга олмадингиз?!
Хуллас, бундай саволлар кўп. Хўш, нимага жимсиз, жаноб Жаҳонгир Ортиқхўжаев??!!”