07 December 2021
16:35 - Катта бозор (“Қўйлиқ”) ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилармиш. Шунга ишонадиганлар борми?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги эълон қилишича, “Қўйлиқ” деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилармиш. Шунга ишонадиганлар борми?

Бу бозор атрофидаги ерлар ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилганмиш. Ана, сизга баҳоналар!

“Қўйлиқ” деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилишининг асосий сабаби ГЎЁКИ шумиш.

Шаҳар ҳокимлиги баёнотига кўра, бу борадаги ишлар ҳақида қўшимча маълумот берилармиш.