25 November 2021
16:38 -
Жуда қизиқ хабар: Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилармиш! Нима деймиз, расмий номи - Uzbekistan Airports АЖ Silk Avia?
Ўзбекистон Транспорт Вазирлиги ташаббуси билан Uzbekistan Airports АЖ Silk Avia минтақавий авиакомпаниясини ташкил этмоқда. Янги авиаташувчи келаси йилдан парвозларни бошлашни режалаштирмоқчи!
Silk Avia авиакомпанияси жорий йилнинг сентябр ойида рўйхатга олинган ва 14-18 ноябрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Dubai Airshow-2021 авиасалони доирасида Uzbekistan Airports ҳамда HAS Aviation GT LLC ўртасида минтақавий авиакомпанияни яратиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзоланганди.
Минтақавий авиакомпаниянинг ташкил этилиши Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш ва ички туризмни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишда муҳим аҳамиятга эга экани айтилади. Бу, ўз навбатида, мамлакатнинг бир фуқаросига тўғри келадиган ўртача рейслар сонини кўрсатувчи аҳоли авиация ҳаракатчанлиги коэффициенти ошишига таъсир қилади.
Бу лойиҳа ички туризм ривожига, истеъмолчи учун авиачипталарнинг якуний нархига ижобий таъсир кўрсатиши ҳам айтилмоқда.
Янги авиакомпания минтақавий аэропортларни ривожлантириш учун ҳам зарур экани билдирилибди. Биринчи босқичда у Uzbekistan Airports бошқарув компанияси томонидан ташкил этилади. Келгусида авиакомпанияни хусусий секторга ўтказиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, Silk Avia ўзини Uzbekistan Airways миллий авиаташувчисига рақобатчи сифатида кўрсатмайди, балки ички ташувларни ташкил этишда ҳамкор сифатида ишлармиш.
Ҳа, ҳақиқатдан қизиқ хабар, демоқдалар “Ҳаракат” журналистлари! Кўрамиз, келажакда нима бўлади?