24 November 2021
01:42 - Ўзбекистон сайтларида жаҳон янгиликлари дайжестини ҳеч ўқидингизми?
1. Павел Дуров Франция фуқаролигини олди

Россиялик тадбиркор, “Вконтакте” ва Telegram асосчиси Павел Дуров яна бир хорижий фуқароликка эга бўлди. Дуров Франция фуқаролигини олди. Шунингдек, Павел Дуров Кариб Денгизининг шарқий қисмидаги Cент-Китс ва Невис штати фуқароси ҳам ҳисобланади.

Россиялик тадбиркорнинг исми 2021 йил 23 августдаги фуқароликка қабул қилиш ва реинтеграция тўғрисидаги фармонда кўрсатилган. Ҳужжат Франциянинг расмий журналида чоп этилган. Павел Дуров Франция фуқаролигини олиши бўйича ҳозирча изоҳ бермагани ҳеч қандай айб эмасди.

2. Турк лираси ўзининг тарихий минимум рекордини қайд этди

Турк лираси тарихдаги энг паст даражасига тушди. Маълумотларга кўра, турк валютаси долларга нисбатан қарийб 18 фоизга тушиб, 1 доллар учун 13,4 лирани ташкил қилди. Бу ҳақда жаҳон ахборот воситалари хабар бердилар.

Ноябрь ойи бошидан буён Турк лира курси сезиларли даражада пасайди. Лира ва инфляцияни барқарорлаштириш учун Туркия Марказий Банки ўтган ҳафта асосий ставкаларидан бирини пасайтирди. Лиранинг қулаши фонида Туркия мухолифати муддатидан олдин сайловлар ўтказиш зарурлигини эълон қилди. Йил бошидан буён лира 25 фоиздан кўпроққа пасайди.

3. Нурсултон Назарбоев “Нур Отан” Партияси раислигидан кетишини маълум қилди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев “Нур Отан” Партияси раиси ваколатларини президент Қосим-Жомарт Токаевга ўтказишга қарор қилди. Бу қарорни Нурсултон Назарбоев сиёсий кенгашнинг бугунги кенгайтирилган йиғилишида қабул қилди, деб таъкидлади унинг матбуот котиби Айдос Укибай.

4. Жанубий Кореянинг собиқ президенти Чон Ду Хван 90 ёшида вафот этди

Жанубий Кореянинг собиқ президенти Чон Ду Хван 90 ёшида вафот этди. 1979 йилда давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятга келган ва 1988 йилгача ҳукмронлик қилган. Чон Ду Хван сурункали касалликдан сўнг Сеул ғарбидаги уйида вафот этди, дея хабар беради Yonhap Агентлиги.

Собиқ армия генерали 1979 йилда ўша пайтдаги президент Пак Чунг Хининг ўлдирилиши ортидан давлат тўнтариши уюштирганидан сўнг ҳокимият тепасига кўтарилган ва мамлакатни 1988 йилгача бошқарган.

1980 йилда Чон Ду Хвае Гвангжу фуқаролик қўзғолонини бостиришни буюрган. Маълумотларга кўра, қўзғолонни бостириш пайтида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган ва 1800 киши яраланган. 1996 йилда у давлатга хиёнатда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Аммо кейинги йили афв этилган.

5. Қирғизистон Россия ҳарбий-денгиз флотига 5,4 млн долларлик техника етказиб беради

23 ноябрь куни Бишкекда Россия Ҳарбий-Денгиз Кучларига (Денгиз флоти) 5,4 миллион долларлик техника етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда TACC нашри хабар берди.

“Бугун заводимиз ҳудудида “Рособоронэкспорт“ компанияси билан Россия денгиз флоти учун 459 миллион сом (тахминан 5,4 миллион доллар)га 54 дона аппарат модулларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди”, - дейилади маъмурият вакилининг баёнотида. Унинг сўзларига кўра, ушбу ускуналар тез орада Қирғизистондан Россия заводларидан бирига жўнатилади.

6. Болгарияда сайёҳлар автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди

Болгарияда автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди, улардан 12 нафари болалар. Йўловчиларнинг барчаси Истанбулдан саёҳатдан қайтаётган Шимолий Македония фуқаролари бўлган. Автоҳалокатда фақатгина 7 киши омон қолган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Шимолий Македония Бош Вазири Зоран Заев Ташқи Ишлар Вазирлиги ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги раҳбарлари билан Софияга келди ва Шимолий Македониядан тегишли мутахассислар гуруҳи Болгарияга юборилгани ҳақида маълум қилди. Заевнинг сўзларига кўра, автобуснинг деярли барча йўловчилари Шимолий Македония фуқаролари, бир нафари Сербия ва яна бири Бельгия фуқароси бўлган.