Президент Шавкат Мирзиё бугун, 22 ноябрь куни Тошкентда қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказиб, у ерда оламшумул таклифлар киритибди. Масалан, улардан биттаси – ҚУЁШ ва ШАМОЛ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИнинг умумий қуввати 8 минг мегаваттга етказилармиш.
Бизда ҳам шу йўналишда катта ишлар қилинаётган эмиш, бунинг асосий сабаби - нефть, газ каби анъанавий энергия манбаларининг захираси чекланганлиги, уларнинг табиатга зарари ҳам кўплиги, шу сабабли бутун дунёда айнан ЯШИЛ, яъни катта лойиҳаларга ЭЪТИБОР берилаётгани ЭМИШ.
Шу боис ривожланган давлатлар “яшил” энергетикага ўтмоқдамиш. Бундай саъй-ҳаракатлар нафақат бугун, балки келажак учун жуда муҳиммиш.
Ўзбекистонда ҳам бу борада катта ишлар бошланган. 2019 йил 21 майда “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида” қонун қабул қилиниб, соҳа ривожига асос яратилиб, ҳорижий инвесторлар жалб этилиб, кўплаб истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилаётган эмиш. Амалда шу йўналиш бўйича Навоий ва Самарқанд вилоятларида катта ишлар олиб борилаётганмиш.
ЛЕКИН, битта нарсани очиқча айтиш керакки, бу лойиҳалар ўша чет эллик ИНВЕСТОРЛАРНИ Ўзбекистонимизга жалб этиш ЭМИШДИР.
Булар ҳаммаси лойиҳалар. Амалда ҲАҚИҚИЙ ИШЛАР қилиниши керак.
Тан олиш керакки, 2022-2024 йилларда 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига, жами қуввати қарийб 3 минг мегаваттли 10та қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш режалаштирилганмиш.
Бўлиши мумкин. Айнан шу сабабли бу лойиҳаларга яқинда Шотландиянинг Глазго шаҳрида ўтказилган конференцияда тилга олинибди. Аммо, ҳамма нарса чет элликларнинг ЁРДАМИ билан қилиниши мумкин. Аммо келажак нима бўлади?
Бугун Тошкентдаги йиғилишда шу мақсад йўлидаги вазифалар, лойиҳаларни амалга оширишнинг молиявий ва ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинибди.
Нимамиш, келгуси йилда Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида жами 900 мегаваттли яна 5 та қуёш электр станциясини барпо этиш бўйича инвесторлар танлови якунланармиш.
Давлат раҳбари, аввало, шу лойиҳаларга эътибор қаратиб, уларни ўз вақтида ишга тушириш юзасидан кўрсатмалар берибди ва катта ташкилотларга шу йўналишда ишларни кескин РИВОЖЛАНТИРИШ бўйича топшириқлар БЕРИБДИ-КУ!!!
Демак, ҳамма ишни қиладиган ўз одамларимиздир. Улардан қочиб бўлмайди. Демак, авваламбор КАТТА ВА ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАР билан ҳамма нарсани шу йўналишда олиб бориш керак. АКС ҲОЛДА, ҳамма нарса СССР замонида бўлгандек қолаверади. ЗЎР ЛОЙИҲАЛАР қабул қилинади, аммо етарлича САВОДЛИ ишбилармонаримиз кам. Демак, ишни айнан ўша одамларни тайёрлашдан бошлаш керак.
Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазирлиги ҳамда Энергетика Вазирлигига халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилгани ҳам яши вазифа.ТЎҒРИ, келгусида қуриладиган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш учун бутловчи қисмлар ва материалларни юртимизда ишлаб чиқариш орқали ҳам лойиҳаларни арзонлаштириш ҳам маҳаллий корхоналар учун бозор яратиш мумкинлиги ҳам ТИЛГА ОЛИНИБДИ. Аммо, булар ҳам етарсиздир.
Асосий иш - ўз одамларимизни тайёрлаш ва катта ишларга киришиш керак бўлиши ШАРТ. Аммо, айнан шу нарса кераклигича жиддий шаклда ТИЛГА ОЛИНМАГАН.
Мана, Ўзбекистондек ДАВЛАТ раҳбари жиддий масалаларга 2-чи ёки 3-чи даражали ишлардек қараб, яна ўша эски хатоларини такрорламоқчи. Шундай экан, нимага бундай маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилмади?
Бунақа саволлар кўп. Аммо, уларни қандай бажариш устида ҳеч ким ишламаяпти-ку!?.
Биз таклиф қилаётган лойиҳаларнинг асосида – ФУНДАМЕНИАЛ ИСЛОҲОТЛАР ётибди. Уларнинг БАЖАРИШ АЛОҲИДА вазифа бўлиши керак.
Аввалги таклифларимизни яна қайтарамиз, жаноб Президент Шакват Мирзиё! Авваламбор бошланадиган ЛОЙИҲА яхши ўйлаб қилинган одамларга боғлиқ бўлиши аниқ. Лекин, қани ўша одамлар???
Хўш, қани ўша одамлар? Жавоб аниқ – ундайлар бизда ЙЎҚ. Демак, уларни яратишнинг ягона йўли - лойиҳалар ДЕМОКРАТИЯ шартлари асосида ўтказилиш керак ва ШАРТ.
Бундай ишларга – бир маҳаллар Бош Вазир ўринбосари бўлиб ишлаган, кейин улоқтирилган РУСТАМ АЗИМ каби одамлар керак. Табиий, “Бирлик” Халқ Ҳаракати (Абдураҳим Пўлат раҳбарлигида) айнан шу вазифаларни қандай бажаришни билишади. Аммо, уларни ишдан четлатиб қўйган одамлар АТРОФИНГИЗНИ ЎРАБ олишган.
Демак, ҳамма ишларни ўша атрофингиздаги БИР ТИЙИНГА ҚИММАТ одамларни алмаштиришдан бошлаш керак. Бу осон ИШ ЭМАС, аммо қилса бўлади!!!