23 November 2021
17:35 -
Тошкент шаҳрида “буза-буз” ва “шаҳарни тақсимлаш” ишларини чўзишга яна бир имконият берилдими? Бу нима ўзи?
Тошкент шаҳри ҳокимлигига шаҳар бош режасини 2022 йил охиригача ишлаб чиқишни топшириқ қилибди. Лойиҳани тайёрлаш учун муддат бунгача ҳам бир неча бор ортга сурилганини эслатсак, ҳамма нарса масхарабозлик эканлиги намойиш қилинмоқда.
Ҳа, айнан шундай бўлмоқда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 702-сонли қарори мазмунидан кўриниб турибдики, айнан шуни англаш мумки бўлмоқда.
Мана ўша қарорнинг баъзи жойлари:
“Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтказилган аҳоли пунктларини 2021-2024 йилларда комплекс ривожлантириш ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”, деб номланган ва бир неча иловаларни ўз ичига олган қарорнинг 9-хатбошисида Тошкент шаҳар ҲОКИМЛИГИ Қурилиш Вазирлиги билан ҳамкорликда 2022 йил якунига қадар Тошкент шаҳар бош режаси ишлаб чиқилишини ва тасдиқлашга киритилишини, шунингдек, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтказилган ҳудудлар учун батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилишини таъминлаши кераклиги айтилади.
Ваҳолангки, айнан 2019 йил 10 декабрда Даврон Ҳидоятов Миллий Мажлиснинг Сенат Ялпи Мажлисида қилган чиқишида “Тошкент шаҳри бош режаси 2020 йилда тақдим этилиши кутилаётгани” билдирган экан. Мана натижаларни кўриб турибсиз. Демак, ҳамма нарса юқоридан тасдиқланмоқда, кейин пастга туширилмоқда.
Матбуотда дастлаб 2012 йил ёзида Тошкент шаҳри ва унинг атрофи бош режасининг 2030 йилгача ҳисобланган техник-иқтисодий асослари муҳокама қилингани ҳақида хабар берилган ва Президент Шавкат Мирзиё 2018 йил августидаги ФАРМОНИ билан пойтахт ҳокимлигига 2019 йил 1 январга қадар Тошкентнинг бош режаси концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳасини тақдим этиш, шунингдек, 2019 йил 1 декабргача тасдиқланган Бош Режа Концепцияси асосида пойтахтнинг янги бош режасини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш тўғрисида топшириқ берган экан.
Кўриб турибсизки, ҳатто бир неча мисол билан 2022 йил охиригача бажариш белгиланган навбатдаги бош режа топшириғи ҳам “тагига олмасин-да”. Ҳурматли ижрочилар, ахир шаҳар аҳолиси Тошкентнинг режасиз “ривожланиши”дан чарчади-ку. Ҳатто машҳур Интернет сайтларида ҳам шу муаммолар кўтарилмоқда.
Уят, давлат раҳбарига, уят ҳамма гўёки ижрочиларга!
Хуллас, натижа нима бўлаётганини кўриб турибсиз. Айнан шу нарса ҳаммаёқ – ДАБДАЛА эканлигини очиқча кўрсатиб турибди!!!