Ҳисоб Палатасининг 2022 йил учун давлат бюджети юзасидан берган хулосаларига кўра, электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи ошиши кутилмоқда эмиш. Шунингдек, 2022 йил давомида 1 АҚШ долларининг ўртача йиллик суммаси 11 321 сўм бўлиши прогноз қилинаётгани ҳам эълон қилинибди.
Ҳисоб Палатаси 2022 йил учун “Давлат Бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва бюджетнома бўйича ўз хулосасини маълум қилибди.
Масалан, бу ерда айтилишича, 2022 йилдаги ялпи ички маҳсулот ҳажми 839,9 трлн сўмни ёки 74,2 млрд долларни, унинг аҳоли жон бошига миқдори 23,8 млн сўмни ёки 2,1 минг долларни ташкил этиши режалаштирилмоқда.
2022 йилда реал ўсиш суръати 5,9 фоизни ташкил этиши прогноз қилинган.
Экспорт ҳажми 2021 йилга нисбатан 19 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулотнинг 27,2 фоизига, импорт ҳажми эса 9,5 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулотнинг 35,2 фоизига тўғри келиши кутилмоқда.
Ташқи савдо айланмаси сальдоси салбий баланс (5,94 млрд доллар) билан якунланиши кутилмоқда.
2022 йилда инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинган бўлса, 2023 йилда 5 фоиз, 2024 йилда ҳам 5 фоиз миқдорида мўлжал олинган.
Электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи, иссиқ сув ва иссиқлик, совуқ сув ва канализация тарифлари ошиши кутилмоқда. Бу 2020-2021 йилларда ушбу ресурслар нархлари ўзгармагани ва кейинги йилда индексация қилиниши кўзда тутилаётгани билан изоҳланган.
Бошқа тарафдан, 2022 йил давомида 1 АҚШ долларининг ўртача йиллик суммаси - 11 321 сўм, 1 троя унция олтин нархи - 1 700 АҚШ доллари, кумуш нархи - 25 АҚШ доллари, миснинг 1 тоннасига 8,5 минг АҚШ доллари, 1000 м3 табиий газнинг экспорт нархи - 100 АҚШ доллари бўлиши прогноз қилинган.
“Ҳаракат” мухбирларига кўра, кўриниб турибдики, ҳамма нарса давбдала бўлади. Кўринишидан рақамлар ўта аниқ берилган, аммо аслида ҳамма нарса бошқача бўлишини аввалдан билардик ва бу ҳақдаги тахминларимизни айтардик.
Ҳамма гап одамларнинг бу рақамларга қандай муносабатдла бўлишларига боғлиқ. Агар, шу рақамлар айтилаётгандек олиб борилса, ҳамма нарса ЯШИ БЎЛАДИ. Аммо, аввалдан билардикки, бу ишларни ақл билан қилиш керак. Ўзбекистон ҳукумати таркибида бундай инсонлар жуда кам. ЙЎҚ ҲИСОБ!
Шундай экан, Ўзбекистонда аввалдан айтиб келинаётган ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАР бажарилиши керак. Фақат давлат бюджетида эмас, унинг МОҲИЯТИДА ҳам жиддий ўзгаришлар лозим.
Бунинг учун ҳукуматга ўз вақтида Бош Вазир ўринбосари бўлган Рустам Азим ўз жойига қайтарилиши, ҳамма нарсадан четлатилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси тикланиши керак. Қани, нима дейдилар, сайтимиз ўқувчилари???