05 November 2021
15:44 -
Тошкент ҳавосида чанг миқдори меъёрдагидан 30 баробаргача ортибди, бу жуда катта ўсиш бўлибди
4 ноябрь кечасида Тошкент ҳавосида чанг миқдори белгиланган миқдордагидан 30 баробаргача ортгани ҳақида АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзгидромет” Матбуот Хизмати раҳбари Муниса Асилхўжаева маълум қилибди.
“Ўзгидромет” кузатувларига кўра, ўтган 150 йил мобайнида бундай ҳолат кузатилмаган экан. Мутахассислар томонидан атмосфера ҳавосида чанг-ғуборлар яқин кунларда йўқолмаслиги маълум қилингани ҳам айтилмоқда.
Бундан ташқари об-ҳаво хариталари таҳлили ва сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар жорий йилнинг 12 ноябрь кунига қадар ёғингарчиликлар бўлмаслигидан дарак бермоқда. Республиканинг турли ҳудудларида юз берган чанг-ғубор ҳодисаси энг кўп Тошкент шаҳри ҳаводаги чанг миқдори борасида етакчилик қилмоқда: пойтахтда маълум соатларда ҳаводаги чанг 30 баробаргача ошибди.
Мана “Ўзгидромет” Матбуот Хизмати раҳбарининг сўзлари: “Тошкент шаҳрида маҳаллий вақт билан 18:21 да атмосфера ҳавосининг кўринувчанлиги 200 метрдан паст даражада кузатилиб, ҳаводаги нисбий намлик омили билан биргаликда чанг-ғубор ҳодисаси қайд этилди. Ўзгидрометнинг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳаво сифатини ифлослантирувчи моддалар таҳлилини юритувчи автоматик стационар кузатув постларида чанг миқдори кескин кўтарила бошлади. Аввалига чанг миқдори рухсат этилган меъёрдан 5 баробарга, кейинроқ маҳаллий вақт соат 21:00 ва 23:00 орасида 30 баробаргача кўтарилиши қайд этилди”.
Кеча соат 23:00 дан бошлаб ҳаво таркибидаги чанг миқдори пасайиши бошланган бўлса-да, бу давр оралиғида чанг миқдори рухсат этилган меъёрий кўрсаткичдан 10 баробар юқорилиги сақланиб қолмоқда эканлиги ҳам хабар қилинмоқда.