05 November 2021
01:41 -
Владимир Путин Россияни НАТОга қабул қилишни сўраган – Алянснинг собиқ Бош Котиби буни унчалик истамаган экан
Россия Президенти Владимир Путин Россия НАТО аъзосига айланишини хоҳлаб, у бунга аъзоликка ариза топшириш жараёнидан ўтмасдан ва навбат кутмасдан эришмоқчи бўлганлигини ҳам ҳамма билавермайди. Бу ҳақда НАТОнинг собиқ Бош Котиби Жорж Робертсон ўзи билан яқин алоқада бўлган One Decision подкасти учун изоҳларда айтиб ўтганлиги мана энди маълум бўлмоқда.
Жорж Робертсон айтишича, алянсга 1999 йилдан 2004 йилгача раҳбарлик қилган Робертсон Путин билан илк учрашуви тафсилотлари ҳақида сўзлаб бериб, ўшанда Россия Ғарбий Европанинг бир қисми бўлиш истагини билдирганини ҳам айтибди.
“Улар хавфсиз, барқарор ривожланаётган Ғарбнинг бир қисми бўлишни исташган. Ўшанда буларнинг бари Россияда йўқ эди”, деб айтибди Жорж Робертсон.
Собиқ Бош Котибнинг айтишича, Владимир Путин ундан “Бизни НАТОга қачон таклиф қилмоқчисиз?”, деб сўрабди, Жорж Робертсон бунга жавобан “НАТОга ҳеч ким таклиф қилинмаслиги, унга кириш кераклигини, бунинг учун ариза берилиши лозимлигини” айтибди. Владимир Путин бунга “Россия аҳамиятга эга бўлмаган давлатлар билан бир навбатда турмайди”, деб жавоб қилган экан.
Собиқ Бош Котибнинг бу сўзлари Владимир Путиннинг 21 йил аввал Россия президенти лавозимига киришишидан олдин “BBC” телеканалига берган интервьюси билан мос келади. Ўшанда Владимир Путин “Россиянинг нуқтайи назарлари тенг ҳуқуқли ҳамкор фикрлари каби қабул қилинса”, Россия НАТОга кириши мумкинлигини айтибди.
Аввалроқ Россия Президенти Матбуот Котиби Дмитрий Песков Франция ОАВга берган интервьюсида Украинанинг НАТОга кириши Россиянинг миллий манфаатлари учун энг ёмон сценарий бўлишини, бу Москвани ўз хавфсизлигини ҳимоялаш учун фаол ҳаракатларга ундаши мумкинлигини айтиб, ҳамманинг фикрини ўзгартирганлиги ҳам ҳозир маълум бўлмоқда.
Ўз навбатида, Украина Ташқи Ишлар Вазири Дмитрий Кулеба ўзининг рамзий рақиби Дмитрий Песковнинг бу сўзларига кескин жавоб бериб, энг ёмон сценарий юз бериб бўлганини айтиб келаётган экан.