04 November 2021
15:30 -
Эълон: Mozilla Common Voice билан бирга ўзбек тилини рақамлаштиришда иштирок этинг ва махсус совғага эга бўлинг! Аммо, бунга биз нима деймиз?
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) сунъий интеллектга ўзбек тилини ўргатиш мақсадида очиқ овозли маълумотлар базасини яратмоқда.
Катта ҳажмдаги маълумотлар – йирик компаниялар фойдаланадиган қимматли манба бўлиб, у ҳамма учун ҳам очиқ эмас.
Ўзбек тилидаги маълумотларнинг етишмаслиги ва катта ҳажмдаги маълумотлардан фойдаланишдаги чекловлар, инновацияларга ва маҳаллий стартапларнинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Овозни аниқлаш технологияси ҳамма учун очиқ ва мавжуд бўлиши учун биз UzbekVoice лойиҳасини ишга туширдик.
Мазкур лойиҳа доирасида биз сизни маълумотлар тўплашда кўмаклашишга чорлаймиз. Бунинг учун ўзбек тилидаги гапларни ўқиш ёки тинглаш кифоя. Вақтингизнинг атиги 5 дақиқасини 5 та жумлани ўқишга сарфлаб сиз ўзбек тилини ривожлантиришга ҳамда рақамлаштиришга улкан ҳисса қўшган бўласиз. Сиз шунингдек, қимматбаҳо совринни ютиб олишингиз ҳам мумкин. Уч нафар энг фаол ўқувчи ва учта фаол тингловчи hard drive HDD Smart Watch ёки powerbank (бир кишига фақат битта соврин берилади) соҳибига айланиши мумкин.
Ташаббусда иштирок этиш қоидалари қандай?
1. Mozilla Common Voice платформасининг Ўзбек тили саҳифасига киринг (commonvoice.mozilla.org/uz). Платформада рўйхатдан ўтинг (ихтиёрий);
2. “Ўқиш” тугмасини босинг ва ўзбек тилидаги жумлаларни ўқиб, овозингизни базада ёзиб қолдиринг;
3. “Тинглаш”ни босинг ва бошқалар ўқиган гапларни тинглаб, аниқлигини текширинг.
Иккала жараён ҳам ташаббусимиз ривожи учун жуда муҳим!
Ташаббусда иштирок этиш учун профил мавжуд бўлиши шарт эмас, лекин сиз совринлар учун курашишни ва маълумотларнинг аниқлигини яхшилашда бизга ёрдам беришни истасангиз, рўйхатдан ўтиш мақсадга мувофиқдир. Профилда сиз ўзингизнинг рейтингингизни кузатишингиз, шунингдек бошқа ўқувчилар ҳамда тингловчиларнинг рейтинги гувоҳи бўлишингиз мумкин. Сиз киритган ёзувлар миқдори омма учун очиқ бўлади, аммо сизда фойдаланувчи номингизни очиқ ёки аноним қилиб қўйиш имкони бор. Биз сизнинг электрон почтангиздан фойдаланмаймиз, шунингдек демографик маълумотлар бўлиши ҳам шарт эмас.
Ҳар қандай ишлаб чиқарувчи ўз иловалари ва сайтларини яратишда фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларнинг катта очиқ базасини яратишга ёрдам бериш учун, бизга ўз овозингизни юборинг. Биргаликда биз сунъий интеллект алгоритмларини ўзбек тилини тушунишга ўргата оламиз, демак биз тилни рақамлаштиришга ва ундан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Ҳақиқий одамлар қандай гапираётганини машиналар тушунишига ёрдам бериш учун, ибораларни талаффуз қилинг. Сифатни яхшилаш учун бошқа волонтёрларнинг ишини текширинг.
Сизнинг иштирокингиз муҳимдир!
Мазкур ташаббус БМТТДнинг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ”Ўзбекистонда рақамли трансформацияни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
* * * * *
Мана шундай эълонга нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз?