03 November 2021
17:41 - Шармандалик: Ўзбекистон коронавирус билан касалланиш хавфи даражаси номаълум бўлган давлатлар рўйхатига киритилибди - АҚШда

Ўзбекистоннинг ушбу рўйхатга киритилиши Америка Қўшма Штатлари ўз фуқароларига ушбу йўналиш бўйлаб саёҳат қилмасликни тавсия этишидан далолат бериши турган гап. “Бу мамлакатга саёҳат қилишдан сақланинг. Агар у ерга боришингиз керак бўлса, сиз тўлиқ эмланган бўлишингиз керак”, дейилади ўша хабарда.

Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон эса, шу касалланиш хавфи даражаси номаълум бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилибди. Яъни, улар Ўзбекистон билан бир рўйхатдадир.

Қирғизистон COVID-19 билан касалланиш хавфи паст даражада бўлган давлатлар рўйхатидан жой олибди, шу сабабли унинг жойи биздан баландроқда.