02 November 2021
15:12 - АҚШ билан ҳамкорлик масаласида масхарабозлик: Абдулазиз Комиловга кўра, бу масала жуда муҳиммиш!
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комиловнинг айтишича, АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш борасида расман ва жиддий баёнотлар берилмаётганига қарамасдан, бу масала ҳамон кўтарилаётгани ва айнан шу масала Ўзбекистон ҳукуматини ҳайрон қолдираётганини билдирибди.

Бу сиёсатчи шандай деб айтишгача борганига нима дейсиз: “Биринчидан, яна бир бор таъкидлайман, бу масала кўтарилмаяпти, муҳокама қилинмаяпти ва кўтарилмаган ҳам.

Иккинчидан, Ўзбекистон АҚШ бўладими ёки бошқа давлат бўладими, халқаро шартномалар ва кўп томонлама келишувлар асосида терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича ҳамкорлик қилишда давом этади.

Разведка маълумотларини алмашишга келсак, агар бирор давлат ўз вақтида тақдим қилган разведка маълумотлари жиддий терактнинг олдини олишга кўмаклашса, нега бундан фойдаланмаслик керак? Агар сизда шундай маълумот бўлса, нега уни теракт тайёрланаётган давлатга бермаслик керак?

Албатта, масаланинг ўзига хосликлари бор: ўзининг муҳим манбасини ошкор қилмаслик, маълумотни қандай шаклда узатиш – булар энди махсус хизматларимиз фаолиятига доир масаланинг бошқа тарафи.

Шунинг учун, биз АҚШ билан терроризмга қарши кураш борасидаги масалаларни муҳокама қилганимизда, терроризмга қарши кураш бўйича халқаро амалиёт ҳақида гап кетаётган бўлади”, – деганмиш Абдулазиз Комилов жорий йилнинг 22 октябрь куни рус нашрларига берган суҳбатида.

Гапларга қаранг, ахир айнан шу каби суҳбатлар чоғида бош вазиримиз Абдулазиз Комилов яқин орада ҳач қандай ҳамкорлик бўлмаслигини, ҳамма нарса муҳокамалар йўли билан ҳал этилишини билдириб келаётган эди. Бугун бу кишини суҳбати маҳаллий оммавий ахборот воситаларида муҳокама қилинаётгани масхарабозликдан бошқа нарса эмас.

Нима қилиш кераклигини гапириш керак. Ҳозирги оғир аҳволда қолган Афғонистонга ҳеч қандай ёрдам бермаслик – масхарабозликдан бошқа нарса эмас.