Бу компания маълум қилишича, яримўтказгичлар етишмовчилиги туфайли, октябрь ва ноябрь ойларида Lacetti ва Labo автомобилларини кутаётган харидорлар билан тузилган шартномаларни ўз вақтида бажариш имконияти мавжуд эмасмиш. Шу сабабли, харидорлар яна 2 ойгача кутишларига тўғри келармиш.
Мана бу хусусда компаниянинг берган баёноти: “UzAuto Motors'га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар, хусусан, яримўтказгичлардан (микрочиплардан) тайёрланган бутловчи қисмларнинг глобал тақчиллиги сабабли компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган Chevrolet Lacetti ҳамда Labo автомобилларининг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур”.
Шу компания 4-позиция Chevrolet Cobalt'ни кутаётган мижозларга автомобилни иситиш ўриндиғи модулисиз сотишни таклиф қилган эди. Аммо, бу ҳолатга ҳам микрочипларнинг глобал танқислиги сабаб сифатида кўрсатилганди.
Хуллас, шунқа сабаблар билан бу икки автомобиль ўз вақтида етказиб берилмасмиш. Бунга ким айбдор? Бу нарсалар бўйича жиддий талаблар ўртага қўйилиши шарт!!!