23 October 2021
18:26 -
Мўжиза: Эртага бўладиган президент сайловида илк бор маҳкумлар ҳам овоз беради
24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловида унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этган 8 203 нафар маҳкум ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга экан.
Эртага қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга 8 203 нафар сайловчи (569 нафар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 1 300 нафар унча оғир бўлмаган, жами 1 869 нафар; 6 334 нафар тергов ҳибсхоналарида) овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Сайлов қонунчилигига кўра, сайловга 60 кун қолганда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларидаги сайловчиларнинг овоз бериши учун тергов ҳибсхоналарида – 12 та, жазони ижро этиш колонияларида – 4 та ва манзил-колонияларида – 2 та, жами 18 та сайлов участкалари ташкил этилгани ҳам эълон қилинган.
Эслатиш керакки, 2019 йилнинг 4 сентябридан сайловлар тўғрисидаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришга мувофиқ, маҳкумларга ҳам сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилган экан. 2019 йилги парламент сайловларида 3 619 нафар маҳкум овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган.
Аввалроқ Олий Мажлиснинг Омбудсмани Феруза Эшматова Сайлов кодексининг 5-моддасига кўра суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этгани учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмаслиги, сайлов куни 18 ёшга тўлган, қамоқда сақлаш жойларида ушлаб турилган ҳамда қамоққа олинган шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этгани учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар эса овоз бериш ҳуқуқига эгалигини билдирган эди.