22 October 2021
18:26 -
Президентликка номзод Алишер Қодиров: Биз бировга ёқиш учун ширин гаплар гапирмоқчи эмасмиз, дебди ва мигрантларни солиққа тортиш таклифига изоҳ берибди
21 октябрь куни Муқимий номидаги Мусиқали Драма Театрида “Миллий тикланиш” партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Алишер Қодиров Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашув ўтказгани маълум бўлмоқда.
У айнан шу ерда қуйидаги гапларни гапирибди:
“Мен сайлов бошланишидан олдин ҳам айтганман - ҳақиқат оғир ва аччиқ бўлади. Биз ёқиш учун ширин гапларни гапирмоқчи эмасмиз. Ўзбекистон бугун бир қатор муаммоларни ҳал қилиши шарт. Ва шу муаммолардан биттаси айнан миграция билан боғлиқ. Мен иккита масалани алоҳида айтганман миграциядан олдин. Биз яқин 10 йиллар ичида меҳнат ресурсларимизни хорижга экспорт қилишга мажбурмиз. Чунки Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш даражаси барча меҳнат ресурсларимизни Ўзбекистоннинг ичида иш билан таъминлаш имкониятини бермайди”.
Алишер Қодиров мамлакатимиз “яқин минтақа давлатлар ва дўст бўлган давлатларнинг меҳнат бозоридаги бўшлиқлардан самарали фойдаланиши керак”лигини ҳам айтибди:
“Андижонда айтган фикрларимнинг айнан шу қисмлари тушиб қолган. Фақат керакли қисмлари олинган, лекин шу гаплар ўша ерда ҳам айтилган. Мен айтяпман, биз ҳамон меҳнат ресурсларимизни хорижга экспорт қилишга мажбур эканмиз, иқтисодий ҳолатимиз шуни тақозо қилар экан, биз меҳнат мигрантларимизни мунтазам тайёрлаб боришимиз керак. Нимага?
Биринчидан, ҳақ-ҳуқуқларини тўғри тушунадиган, ҳуқуқ ва мажбуриятларини англайдиган ва уларга риоя қиладиган фуқароларни тайёрлашимиз керак. Дунёнинг қайси чеккасида ишлашидан қатъи назар ўз ҳақ-ҳуқуқларини англасин. Ўзининг қадрига етсин. Мана бу бизнинг асосий вазифаларимиздан биттаси бўлиши керак.
Иккинчи масала, мен юқорида айтиб ўтган масала. Дунёнинг қайси чеккасида ишласа ҳам у Ўзбекистоннинг фуқароси. У дунёнинг қайси чеккасида ишлашидан қатъи назар “ватаним”, деб қайтиб келадиган жойи, мана шу жой бўлади.”
Алишер Қодиров Ўзбекистон пандемия даврида 100 трлн сўмга яқин маблағ сарф қилганини қўшимча қилди ва буларнинг сабабини тушунтиришга ҳаракат қилибди:
“Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилиш учун, уларнинг соғлигини тиклаш учун сарфланди. Мен билмайман бошқа бир давлатда меҳрибончилик қилиб, ётқизиб даволанганини. Буни ҳам нотўғри тушунманглар. Масалан, Россияда бизнинг фуқаролар ётқизиб даволанди. Биз пул бердик. Биз шароит яратдик, фуқароларимиз изоляцияси учун пул тўладик. Уларнинг шароити учун Ўзбекистон пул тўлади. Мана шу ҳаракатларнинг ҳаммасига 100 трлн сўмга яқин пул кетди. Бу Ўзбекистоннинг маблағи. Бу маблағ осмондан тушгани йўқ. Бу маблағ Ўзбекистон фуқароларининг тўлаган солиқларидан иборат маблағлар”.
У Ўзбекистонда ишлаётганлар кўп ойлик олишаётгани йўқлигини ҳам урғулаб: “Ўйлаб қаралса хорижга ким ишга кетади? Ўзбекистонда топаётган даромадидан кўнгли тўлмаган одам ишга кетади. Ўзбекистонда битта ўқитувчи 3−5 млн сўм ойлик оляпти. Етяпти, деб ўйлайсизми? Албатта, етмаяпти. Шунинг учун хорижга “бундан кўпроқ топаман”, деб кетяпти...
Биламан, у ўша давлатга бориб, солиқ тўланяпти. Ўша давлатларнинг тараққиёти учун ҳисса қўшиляпти”, дебди у.
Алишер Қодиров шунингдек, агар уни ҳақорат қилиш, сўкиш эвазига Ўзбекистон ривожланса, у бунга рози эканлиги ҳақида гапирган.
“Бугун хорижда ишлаб юрган бизнинг фуқаромиз ўша давлатдан олаётган фойдасининг ўзига нисбатан 10 каррасини ўша давлатга кўпроқ фойда беряпти. Арзон бўлмаганда у давлатлар ҳеч қачон ишлатмаган бўларди. Ўзида ишламагани учун ишлатяпти. Мени ҳақорат қилиш мумкин. Лекин Ўзбекистонни ривожлантирайлик. Агар мени ҳақорат қилиш, сўкиш ҳисобига Ўзбекистон ривожланадиган бўлса мен розиман” дейишгача етиб борибди у.
Хуллас, шунақа гаплар, шунақа таклифлар бўлмоқда, дейишмоқда “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари. Айнан шундай гапларни бошқалар ҳам айтиши керак, тўғрироғи, ШАРТ.