“Автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар етарли даражада молиялаштирилмаяпти. Бугунги кунда давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар миқдори республикадаги мавжуд 42,9 минг км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар тўлиқ ҳажмда амалга оширилишига етмайди.
Хусусан, 2020 йилда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида ўтказилган кўрик натижаларига асосан 2021 йил давомида автомобиль йўлларининг 6568 км қисмида йўл қопламасини таъмирлаш ишлари талаб этилиши аниқланган бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ мазкур ишларга 2,9 трлн сўм маблағ зарур бўлса-да, 2021 йилда бунинг учун 81,8 млрд сўм, яъни талаб этилган маблағнинг 27 фоизига тенг пул ажратилган”, деган экан Қутбиддин Бурҳонов Олий Мажлис Сенатининг йиғилишида.
Ана сизга хабару, мана сизга хабар дейилмоқда бу мажлис ҳақидаги хабарларда.
Хабарларда айтилишича, Сенатнинг Мудофаа ва Хавфсизлик Масалалари Қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов аввалроқ амалдаги қонун ҳужжатларида биздаги камчиликларни тилга олган ва бизда коррупциявий омилларни юзага келтираётгани масалалар борлигини танқид қилган экан.
Ўшанда, яъни 2019–2020 йиллар ва 2021 йилнинг 1-ярмида транспорт соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг 375 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган, уларнинг 358 нафари ёки 95 фоизи коррупциявий жиноятлар содир этган экан.
Сенатнинг 20–21 октябрь кунлари бўлиб ўтган XX ялпи мажлисида автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги 149 нафар ходим жиноятга қўл ургани, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан сўнгги икки йилда 12 мингдан ортиқ қонунбузилишлар аниқланган бўлса-да, прокуратура органларига бор-йўғи 8 та материал юборилгани эълон қилинибди.
Кўриб турибсизки, Ўзбекистонда ҳамма нарса коррупция атрофида бўлмоқда. Ким бунга эътибор беради, агар Олий Мажлис Сенатининг йиғилишида бу танқидий масалаларга эътибор берилмаган бўлса.
Нима ҳам дердик, дейишмоқда “Ҳаракат” мухбирлари, бу масалаларга эътибор йўқлиги тилга олинган бўлса ҳам, фойдаси бўлмаётгани очиқча айтилган экан. Мана сизга Олий Мажлис Сенатидаги масхарабозликлар!!!
Бу хабарга қўйилаётган расм - Қутбиддин Бурҳонов Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 20-21 октябрь кунларидаги йиғилишидан олингани алоҳида айтилган.