18 October 2021
18:19 - Миллий Эстрада Санъати Институти ташкил этилибди, унга Ботир Зокирнинг номи берилибди
Бугун маълум бўлишича, Ўзбекистон Президенти шундай қарорни 2021 йил 16 ноябрь куни имзолабди, унга Ботир Зокирнинг улуғ номи берилибди ва институт олдига қуйидаги вазифаларни белгилаб берибди. Мана ўша вазифалар:

- миллий эстрада йўналиши бўйича малакали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, уларнинг илмий-ижодий фаолият билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш;

- миллий эстрада йўналишида ўқув-методик адабиётлар яратиш, атоқли композитор ва бастакорлар, хонанда ва созандалар ижодини чуқур ўрганиш, шунингдек, миллий эстрада ижрочилиги намуналарини нотага кўчириш;

- миллий эстрада йўналиши бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, соҳада шаклланган ижодий мактабларнинг ўзига хос ижро услублари ва анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;

- миллий эстраданинг замонавий ижро услублари намуналарини нотага олиш ва амалиётга кенг жорий этиш, миллий эстраданинг ижтимоий-тарихий илдизлари, илмий-назарий негизлари, миллий ва умумбашарий қадриятлар билан боғлиқ жиҳатларини олимлар ва ижрочи мутахассислар иштирокида чуқур ўрганиш;

- миллий эстрадани янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш;

- миллий эстрада йўналишида замонавий ижро намуналарининг “Олтин Фонди”ни яратиш;

- халқимиз, хусусан, ёш авлод онгида миллий эстрада орқали миллий ўзликни англаш туйғуси, юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтириш;

- эстрада йўналишларида хорижий таълим муассасалари ва ташкилотлари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш, қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш.

Бу муассасача - давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва Ўзбекистон Давлат Консерваторияси таркибида фаолият юритади. Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Институт битирувчиларига олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.

Хуллас, нима бўлганда ҳам, бундай олий ўқув юртиинг катта обрўси бўлади, чунки, Ботир Зокирнинг қариндош-уруғлари ва яқин одамлари ҳамма нарсани биргаликда ташкил қилишади. Чунки, бу – табиатан яхши иш.

Ҳаммани бу улуғ иш билан табриклаймиз. Қўлимиздан келгунча, бу институтнинг фаолиятини ривожалантириб бориш учун кўмакдош бўламиз. Бу – “Ҳаракат”нинг қарори бўлади ва уни бажариш учун елкама-елка ҳамма билан биргаликда ишлаймиз.