Бу ҳақда Ўзбекистон Ислом Цивилизацияси Маркази қурилиши учун тахминан 1 триллион 723 млрд сўм сарфланиши кўзда тутилмоқда экан. Марказий Банк курси билан ҳисоблаганда 161,5 млн долларни ташкил қилади. Қурилиш билан “Трест-12” акциядорлик жамияти шуғулланмоқда. Мазкур компаниянинг улушига Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан бирга Қурилиш Вазири Ботир Зокировнинг қариндошлари қисман эгалик қилади, - деб кузатувлар маълум қилмоқда.
Иқтисодчи Отабек Бакиров ҳам юқоридаги мавзу ҳақида ўз фикрларини ёзиб қолдирди.
Унинг айтишича, “Davletov.uz қиймати 1 триллион 723 миллиард сўмлик Ислом Цивилизацияси Маркази Қурилиши Вазири Ботир Зокиров билан аффилланган “Трест-12” акциядорлик жамиятига топширилган. Оқшом Gazeta.uz бу ахборотни қўшимча маълумотлар билан тўлдирди. Лойиҳа қиймати у бошлангандан буён 4 карра қимматлаганмиш.”
Иқтисодчи қурилиш соҳасида яна бир қатор ўзгаришлар қилиш кераклигини таъкидланмоқда.
“Биринчидан, қурилиш ишларини лойиҳа-смета ишлари билан баравар олиб боришни бутунлай тўхтатиш лозим. Президент ё ҳукумат қарори деган лазейкани ҳам қолдирмаслик зарур. Тасдиқланган лойиҳа йўқми, лойиҳачида ҳам, буюртмачида ҳам, пудратчида ҳам ҳеч қандай масъулият ва жавобгарлик бўлмайди. Демак, чексиз-чегарасиз ўғирлаш, ўзлаштириш мумкин бўлади. Лойиҳа қиймати каррасига ошаверади.
Иккинчидан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ва кейинчалик давлат ихтиёрида қоладиган объектларни ҳомийлик ҳисобидан қуришни тўхтатиш керак. Қонун йўли билан. Бу схема миллиардларни ўмариб миллионларни садақа қиладиган муттаҳам олигархларнинг схемаси. Алдов схемаси. Бу ерда мораль масаласи ҳам бор: ўғридан пул олиб масжид қурмаслик керак.
Учинчидан, тижорий бўлмаган, ижтимоий аҳамиятга эга объектларнинг қийматини маъқуллаш молиялаштириладиган манбага қараб парламент ва тегишли кенгашлардан тасдиқланиши лозим. Майли, бу жараёнга бир неча ойлар кетсин. Эътибор беринг, Ислом Цивилизацияси Маркази қиймати консолидациялашган бюджетимизнинг 1 фоизини ташкил этади. Масалан, солиштириш учун, фанни ривожлантириш дастурларига бюджетимизда бундан 10 баробар камроқ харажат мўлжалланган. Қурилаётган объектлар номма-ном, лойиҳама-лойиҳа парламент ва кенгашлар тасдиғидан ўтмаса, ижро органи ва ҳокимлар билган номаъқулини еяверишади”, деб ёзибди бу блогер.
Хуллас, ҳаммаёқ қоришув ичида, дейди “Ҳаракат” мухбири. Бундан қутилиш учун Ўзбекистонда ўта фундаментал ислоҳотлар ўтказиш керак. Ҳозирги ислоҳотларнинг кўпчилиги, дейди мухбиримиз, ҳамма нарса давлат қўлида эканлигини, бундан фойдаланганлар усталик билан буларнинг фойдасини чўнтакларига уришаётгани маълум бўлиб бормоқда.
Булардан қутилиш учун тезлик билан ЎТА МУКАММАЛ ислоҳотлар ўтказиш лозим. Бу ишларга ўшанда кўрамиз, ислоҳотларнинг озирги аҳволини!
Ислоҳотларнинг ҳақиқий башараси, шу каби муаммолар билан яқиндан шуғулланган Рустам Азимовнинг фаолиятидан кўриш мумкин. У бечора ҳозир мавжуд режимнинг гирдобида ётибди. У кабиларни озод қилиш ва имкониятлар доирасида иш олиб боришга имконият яратиш лозим.