16 October 2021
16:22 -
Россияда пандемия бошланганидан буён илк марта бир кеча-кундузда мингдан ортиқ бемор оламдан ўтгани ҳақида

Бир суткада мингдан ортиқ беморнинг вафот этиши пандемия бошланганидан буён илк марта қайд этилмоқда. Янги касалланиш ҳолатлари сони биринчи марта 33 мингдан ортиқ бўлди ва рекорд кетма-кет учинчи кун янгиланди: пайшанба куни 31299, жума куни эса 32196та ҳолат қайд этилган экан.
Москвада 6545та янги ҳолат аниқланган. Пойтахтда учинчи кундирки, кўрсаткич 6 мингтадан юқорини ташкил этмоқда.
Маълумот берилишича, бугунга қадар Россияда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 7,96 миллионга яқинлашиб, ўлимлар сони эса 222315тани ташкил этаётгани ҳам эълон қилинибди.
Хуллас, ишлар шунақа муҳим даражада. Кўрамиз, буёғи нима бўлади, дейди мухбирларимиз.