13 October 2021
01:13 -
Юсуф Жума: АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкинга (Antony Blinken), Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат арбобларига!
Америка ва Европанинг хазиналари бугун бўм - бўш. Энг буюк бойлик - ИШОНЧдан бўшади.
Инсониятнинг улуғ фарзандларидан бири Михаил Саакашвилининг зиндонда очликдан ўлаётганини тиржайиб, жимгина томоша қилаётган демократик дунёга ким ишонади?!
Агар оламда Михаил Саакашвили, Алексий Навальнийлар бўлмасалар –
Ўзбекистон Президенти - Москва малайи, сотқин номуссиз Шавкат Мирзиёев
ва шу шарафсизга қўл бериб, тиржайиб суръатга тушаётган демократик дунёнинг шарафсиз тўралари билан одамзот нақадар жирканч бўлиб кўринарди!...
Кеча Мирзиёев Путинни тўғилган куни билан табриклаб, уни шундай яаладики –
энди бир йилгача Путин ювинмаса ҳам бўлади. Путиннинг айрим аъзолари Мирзиёевнинг оғзида қолиб кетган... Чунки Марказий Осиёда битта сайловчи бор - у Путиндир...
Нечун мухолиф номзоднинг сайловда иштирокига кўз - кўз учун бўлса ҳам йўл очган
Белорус Президенти Лукашенкога қарши чоралар кўрилдию, дунёнинг энг биринчи сотқини - Путин югурдаги - Ш. Мирзиёевга мунчалик хушомад - шармандалик?!
Бу билан Лукашенкони оқламоқчи эмасман, у энг оғир жазоларга лойиқ.
Бироқ белорус халқи ўзбекдан минг карра яхши яшайди. Гази йўғу, газ билан таъминланган.
Москва ўзбек газидан беради.
Белоруслар ўзбеклардай дунёнинг қулу чўриси эмас.
Сотқин, ўғри Мирзиёев умри номуссизлик билан кечган.
Комсомол котиби бўлганда студентларнинг пулини ўғирлаган - тўраларнинг оёғини сауналарда уқалаган, юртнини босиб олган ўрис қирғинчиларига ёдгорлик ўрнатган,
мухолифларини ўлдирган, мухолиф партияларни рўйхатга олмаган, олтин конлари устида элни оч сақлаётган, болаларни очликдан ўлдираётган, улкан газ конлари устида халқни музда ўлдираётган, чет элдан - сизлар бераётган қарзларни Москва чўнтагига ўтказаётган, ер ости бойликлари билан Кремлга трилионлар топиб бераётган, ўзбекнинг уйини йиқиб, ерини тортиб олиб ўрисга
пахта экаётган - дунёнинг энг номуссиз кимсаси.
Ўзбекнинг ҳатто ичадиган тоза суви йўқ.
Саратонга чалинган бола оч - онасидан “Нон” сўраб йиғлайди.
“Нон” - йўқ дейди она.
Бу эртак эмас - кўринг ўзларингнинг “Озодлик”да...
Ҳатто Ургутда сув сўраб чиққан элни куни кеча ёппасига ўн беш сўткага қамаб - ёппасига ичини эздирди, халқни ногирон этди. Сўхда ҳам, Олотда ҳам, Қоракўлда ҳам шундай қилдирди.
Халқнинг Обид Асомовдай буюкларини ўлдиртирмоқда - энди Ўзбекистонда сиёсий
маҳкумлар бўлмайди - сиёсий ўликлар бўлаяпти...
Шуларми сизлар мақтаётган ислоҳатлар?! Шулар учун унга юкиняпсизларми?!
Нечун бу орсиз - ноэрга Лукашенкога берган санксияларни бермайсиз?!
Чунки Ўзбекистонда Белорусда “йўқ” улкан ер ости конлари бор...
Икки ёвузга, икки сотқинга икки хил муносабат - икки юзликдир - юзсизликдир - номуссизликдир.
Тўғри дипломатия деган нарса бор.
Лекин дипломатия номусга тажовуз этиш даражасига тушмаслиги шарт.
Йўқса, бу дипломатия эмас - номуссизликдир...
Инсоният сиёсий ўйинлар қурбонидир.
Энг мақталган жамиятлар ҳам тўқ қулликдан бошқа нарса эмас...
Албатта, тўқ қуллик оч қулликдан авло - вале инсоннинг иши эмас. Ўзбекни нотўғри ўқитишди.
- Нимасан? - деб сўрадилар арслондан.
Жавоб бўлди:
- Қуёнман.
- Йўқ, арслонсан.
- Йўқ, йўқ, циркда қуёндирман - деди такрор, шундоқ дея ўқитилган ёш онидан
Ўзбекка арслонлигини билдирмаслик учун оч сақлаяптилар ва ҳамон нотўғри ўқитмоқдалар...
Бироқ Тангри истаган куни унга арслонлигини билдиради, арслонлардан бири етакчи бўлади - боболари йўлидан элни етаклайди...
Биз миллион йилдан буён очунда улкан давлатлар қурганлар зурёдимиз....
Улуғ Мирзо Улуғбек ҳазратлари - инсониятнинг бош олими битганлар:
“Султонлар сулоласи Улуғ Султон Ўғизхондан бошланади!”
Ўғизхон очунчи Чингизхоннинг ҳам, Темурхоннинг ҳам, забт этиб олган ерларида “элнинг игнасининг синиғига ҳам кўз олайтирманг!” - деб қўшинига фармон берган адолат султони Бобурсултоннинг ҳам шонли боболари!...
Мени ўлимлардан қутқариб қолган АҚШ ҳам менга Марказий Осиё - улуғ Туроннинг ҳам отаси, ҳам онаси - Туркистондай азиз. Унинг шонини ерга урсалар - алам чекаман.
Улуғ Бил Клинтон, Жорж Бушлар даврида дунё диктатурлари қалтираб қолгандилар...
Қани ўша Америка?!
Шарафсизларга қўл беришдай шарафсизликка балки сизлар лойиқдирсизлар,
лекин Улуғ Жон Маккейнлар Америкаси шарафга лойиқдир, уни хор этдинглар...
Шарафли Жон Маккейнни Президент этиб сайламаганлари Америка халқининг
жинояти десак қўполроғу - чексиз хатоларидир.
Дунё бутунлай бошқача бўларди, Алексий Навальнийлар, Михаил Сааквашвилилар
бир кун ҳам зиндонда ётмасдилар, сотқин Ш. Мирзиёевларнинг жойи зиндон бўларди....
Америка нақадар шарафли бўларди…
Ҳаммом ҳақида ривоят:
Жаҳон шоҳларин бири,
Дарду ғамга бегона,
“Сарой курдирай, - деди, -
Бу дунёда ягона!”
Топтирди улуғ меъмор,
Яъни машҳуру олам:
“Тикла улкан кошона,
Лол колсин бани одам!”
Чизилди чизгилари,
Иш туну-кун бетиним.
Пойдевори олтиндан
Қўйилди хўб бежирим.
Лойи – тилло кукуни,
Ғиштлари кам тиллодан,
Ичлари хам тиллодан,
Тешлари хам тиллодан.
Ҳар битта хонасида
Тўрт фасл ҳам ҳозирдир.
Хуллас калом, бу сарой
Ер юзида нодирдир.
Шоҳ аҳли сарой билан
Кезиб роса суюнди.
Дилига қасд айлаган
Армон ханжари синди:
“Койилман санъатинга,
Мени комрон айладинг.
Лекин нега Ҳаммом йўк,
Меъмор, хайрон айладинг?
Ердан чиққандек қуёш,
Сарой қурдинг, тасанно!
Бироқ ҳаммом қурмапсан,
Нопок ўтайинми ё?!”
“Қонимдан кечинг, шоҳим!
Боисин айлай баён:
Ҳаммомнинг ҳожати йўқ
Султонларга хеч қачон.
Пойингизни минг маддоҳ
Шоир ялаб ётибди.
Улар аро талашдир
Гар нажасга ботибди.
Товондан тиззагача
Ялаб ётар тўралар,
Тиззадан киндиккача –
Нодон қавм – ғўралар.
Хар битта тукингизни
Тозалайди минглаб жон.
Шундок экан саройга
Хаммом не ҳожат, султон?!”
2021 йил, 9 октябрь.