УЛУҒ ИСЛОМДА ЭНГ УЛУҒ ИБОДАТ НИМА?!
ИСЛОМ ШУБҲАДАН ХОЛИ ЯГОНА ДИН.
ИСЛОМ НОАНИҚЛИКДАН ХОЛИ ЯГОНА ДИН.
“Илондек зийрак, кабутардек содда бўл.” - Ҳазрати Исо.
Қондош қозоқлар сентябрда Қозоқистоннинг Россия ва Хитойга қарамлиги тобора чуқурлашиб бораётганига қарши, ер ости бойликлари талон этилаётганига қарши, янги 56 кон Хитойга берилгани - конлар жойлашган минглаб гектар қозоқ ерлари Хитой томондан темир деворлар билан ўраб олинганига қарши, ўриснинг Қозоқистонда АЭС қуришига қарши митинг этдилар.
Ер ости бойликларини қазиб олиш бўйича дунё ширкатлари билан тузилган шартномаларни бекор этишни талаб этдилар. Қозоқистонда ўрис АЭС қурса - бу ўрисга қарамлик ва Қозоқистон Чернобилга айланади - деб бонг урдилар.
Тараз шаҳри аҳолиси Ўзбекистонда Москванинг АЭС қуришига қарши оёққа турди.
Қозоқ жондошларга Улуғ Тангрининг олқишлари бўлсин!!!
Қондош қирғиз эли аллақачон бу йўлда - Қирғизистон ер ости бойликларини Хитой талончилигига қарши курашиб, ғалабаларга эришди.
Гарчи камбағал давлат бўлса ҳам иркит Хитой кончиларини юртдан ҳайдади. Уран қидириш ва қазиб олиш таъқиқланди.
Оддий эл қилди бу ишларни!
Дунё қирғиз элига қарши боролмайди.
Қани Путин Қирғизистонга бирон тожикни келтириб, президент этиб кўрсин-чи?!...
Мен учун уйғур ҳам, қозоқ ҳам, қирғиз ҳам, туркман ҳам ўзбекдай азиз - жигарларимдир...
Ўзбекистонда Путин қўйган бир пирсиён билган тезагини емоқда.
АЭС қурмоқчи.
Марказий Осиё АЭСсиз ҳам Чернобилга айланмоқда.
Ер юзида мисли кўрилмаган уран - ўн минг тонналаб уран қазиб олинмоқда - эга - ўрис.
Дунёга сувтекин уран керак, ўрис биздан текинга олиб - оламга сотмоқда.
Бундай катта миқдордаги ураннинг қазиб олиниши - ядро қуроли синалаётган полигондан баттар...
Марказий Осиё - Туркистоннинг бир парча қолдиғи - портлаган Чернобил.
Ўрис бунга ҳам рози эмас, тағин кунти Мирзиёевлар қўли билан АЭСлар қурмоқчи.
Токини ўрис сотади, радиация турк элларига қолади.
Яна - сенга АЭС қураяпман - деб ўн йиллаб Марказий Осиёнинг ўзи яратган ўйинчоқ давлатларининг топганини олиб кетади. Марказий Осиёни мангу тутқунликда сақлашни кўзламоқда... Қозоқ қарши.
Қани ўзбек эли?!
На зиёлиси, на мухолифати оддий қирғизлар, оддий қозоқлар тушунган ҳақиқатларни тушунади.
Тафаккурсиз гала...
Вайсақи гала...
Ғийбаткаш гала... Номуссиз гала....
Бобуршоҳга эргашган эр икки юз,
Мен истадим - икки оқ юз - икки юз,
Бутун элдан биронта дўст топмадим,
Водариғким, барча бирдай икки юз...
Юртда ва четда милён қаламкаши бор - шоир,ёзувчи,журналист.
Бари йиғилса улуғ Гарри Каспаровнинг бир жумласини ёзолмайди... Бари “ижодкор” -ижод - янги фикр эканини бирортаси тушунмайди... Вақ - вақ...
Адабиёт ўлди, кино ўлди, театр ўлди, санъат ўлди...
Қулу чўриликка кўниккан эл ўлди...
Нодонликдан, тубанликдан, манманликдан бошқа ҳер нарса қолмади... Айрим “қаҳрамонлари” - айрим кунти депутату қаламкашлар сўз эркинлиги,журналистлар тўғрисида қонунлар қабул қилинмагани, майда -чуйда амалдорларнинг гап -сўзлари тўғрисида сафсаталар ўқийдилар.
Ҳой ноэр гала!
Кунти Мирзиёевнинг янги Ўзбекистони - ёниб битаётган вайрона, сиз култепа бўлаётган уйнинг безаклари тўғрисида валдираяпсиз...
Ойдинлари шу экан - подшоси не бўларди?!
“Айбим - Тошкентда тўғилмаганим учун эди”.
Шилта Мирзиёев жумла тузолмайди - олим.
“Нутқлари” муҳокамага арзимайди...
Ютоқилар - ноэрлар - Содиқ Сафоев, Акмал Саидов, Комил Аламжоновларга ўхшаганлар бу сотқин ноэрнинг ютиш имкони бўлган барча мучаларини ютиб юбордилар...
Энг даҳшатлиси бу ютоқиликка сотқиннинг ҳожи қизи ҳам қўшилди...
Отаси Самоиддин Ҳусеиновдан олган милллионлаб поралари билан ҳажга бориб - ҳожи она бўлганлар...
- Ҳой, ҳожи она, бу ютоқилик сизга тўғри келмайди - қисибгина уй бекалигинггизни қилинг - дейдиган бирон тўғригўй йўқ...
Айримлар танқид этиш осон, Мирзиёевнинг ўрнига ҳозир ўзинг келиб қолсанг нима қилардинг?! - деб сўрайдилар. Шавкатчадай 9000 минг сўзлик вайсақилик этмасдим, элга дердим:
Эй , эл!
Давлат сендан уй- жой, пул қарз.
Лекин 30 йилдан ортиқ вақтда - Исломча билан Шавкатча барча бойликларни Кремлга оқизганлар.
Хазина қуриган Оролдай бўм- бўш.
Мен ҳозирликча сенга на уй, на пул бера оламан - Вале уйдан ҳам азиз, пулдан ҳам муҳим бойликни - эркни бераман. Бу бойлик нақд!
Мен то сотқинлар давлатини йўқ қилиб, чинакам давлат қурганимча сенга оқ йул - Интил -четданми, юртданми неки тоза йўл билан топсанг, ўзингники, бож солиғи ва ҳар қандай солиқдан озодсан.
Эпласанг самолёт олиб кел, миллион - миллион – чегараланмаган пул олиб кел, бир центига биров кўз олайтира олмайди. Истасанг,завод кур, истасанг уйингда сақла, бири-бирингни иш балан таъминла, бири -бирингни ардоқла.
Сен тоза топсанг бас, юртдами, четдами биронтангни биров хўрласа - ўч оламан!
Ўқи ва болаларингни ўқит!
Қул бўлма.
Сен қуллар авлоди эмассан!
Сен дунёни қурган, дунёни бошқарган, донишманд ва чексиз адолатли хоқонлар авлодисан!!!
Мен ишни погонлиларни ҳозирликча энг камида 50 фоизга қисқартиришдан бошлайман - бизга мунча террорчининг кераги йўқ!...
Четга бирон грамм ҳам хом ашъё чиқаришга йўл қўймайман.
Четдан эплаб билганинггизни олиб келаверинг, лекин юртдан энг охиригача ишланган тайёр нарсани олиб чикиб сотинг. Ўзбекистоннинг дунёга хом-ашъё базаси бўлгани бас!!!
Фақат пахта толасидан трилион доллер топса бўлади, ҳатто қўлда тўқиб, нечун уран,олтинларимизни бир қоп қоғозга алмаштиришимиз керак?...
Экиб ундириб бўлмайдиган бирон бойликнинг бирон зарраси юртдан чиқиши қаттиян ман этилади ва бу сотқинлик деб белгиланади.
Сотқинларга ўлим жазоси тикланади!
Ўзим ойликсиз, давлатнинг бирон уйида яшамаслик билан кун ўтказаман. Давлат бошқарувидаги 50 фоиз ўринлар йўқ қилинади....
Менинг ишим - элнинг ва юртнинг эркини қўриқлаш - қўриқлатиш- шу йўлга жон тикканларни элу -юртга бош этиш!...
Ш.Мирзиёев Сув хўжалиги институтида комсомол котиби бўлганида студентлар стипендиясини Қўчқоров Байрамнинг ётоқхонасидан ўғирлаган. Кечагача бу ўғри саунада бир пулликларнинг оёғини уқалаб юрарди... Алишер Усмонов Путин билан келишиб, Ўзбекистонни қудачаси Зироатхонимнинг поёнсиз фондига хатлаб бердию, бу даюс бирданига доҳийга айланди...
На сиёсатни, на иқтисодни, на гапирар гапини билади.
Таълим тизимини буткул янгилаймиз - дейди.
18 йилдан буён бош вазиру президентсан, нечун янгиламадинг, ним еб юрибсан, номард - кунти?!
Жорж Вашингтон 8 йилда АҚШдай буюк мамлакатни қурган.
Яна президент бўлинг! - дейишган.
Рад этган.
- Йўқса, биз нега қиролликка қарши чиқдик - деган.
Бу номуссизга қаранг:
- Болажонларимизга биттадан тухум ва ширинчой берсак, яйрайдилар - дейди.
Э санинг... болвлар бурда нонга зор, саратон оч бола нон сўраб йиғлаяпти, сен шу элни талаб Кремлга трилионларни бераяпсан...
Агар ўзбекнинг ўрнида қирғиз бўлса - сен сотқиндан сўрарди: Ҳой сотқин ўз газимизни нега бизга бермай - ўрисга бераяпсан, ўрис уни Европага ва Хитойга сотиб трилионларни ишлаяпти, йўқол бошимиздан - дердию, газ конларини қўлга оларди.
Юзлаб олтин конларининг олтинлари қани ?!...
Қани минглаб тонналаб уран?!...
Қани миллионлаб тонна қимматбаҳо металлар ?!...
Қани кумушу мис конларидан қазиб олинган улкан хазиналар?!... Қани оламдан олинган 36 миллиард қарз?!
Чиққан жойингга урдингми?!
Ё Зироатхонимнинг фондига ишлатдингми?!
36 миллиард ўзбекнинг ҳожат қоғоздек сўмида эмас, доллердаку?! Бу қарзга бутун элга иш ўрни яратса бўлардику?!
Нечун чексиз бойликнинг барини ўрисга бердинг, сотқин?!
Нечун қашшоқ элни қарзга чўктирдинг?!
Сен кунти ўқимагансан:
Сулаймон пайғамбар - Қарз олган - қарз берганнинг қулидир - деган.
Сен бизни дунёга қул этдингку, кунти, шундоқ ҳам кул эдик, тағин бу қуллик нимаси?!...
Қирғиз шундай сўрарди ва бу пирсиён сотқиннинг кетига тепарди, э сенинг... деб зиндонда чиритарди...
Ўзбекистонга ўзбеклар сиғмай қолди.
Ҳатто ўзбекнинг шарафли ўғли МАРШАЛ АБДУРАШИД ДЎСТИМнинг яқинларига бошпана бермади, виза билан келганларининг
визасини чўзиб бермади...
Чунки Шилта Мирзиёев ўзбекнинг бош душмани, сотқин.
Ўриснинг ҳарбийлари келганда - ёғий келганда ёнғоқ, майиз,асал...
минг турли емиш билан - чиройли - чиройли қизлар кутиб олдилар... Орфуруш сотқин...
Бу сўқир Хуросон кечагача Бухоро хонлиги ери бўлганини қайдан билсин?!...
Маршал Дўстимни ўзбек армиясига қўмондон этмайсанми, ноэр?!... Кўҳна чегараларимизга Тангри етакчилигида кунлардан бир кун етиб борамиз.
Турклар азалдан Қобулда туриб - Ҳиндистонни бошқарганларини, ва илоҳий қудратга эга эканликларини бир тарихий воқеа билан битган улуғ Беруний ҳазратлари :
Турк черигини - лашкарини бир кимса - бир ҳинд ҳукмдорининг кўрсатмаси билан қоқ саҳрога адаштириб, энди ҳамманг ҳалок бўласан - дейди.
Турк саркардаси қоқ саҳрога найза уради - ёниб ётган биёбондан вулқондай сув отилиб чиқади!
Адаштирган кимсага бор энди - ҳукмдорингдан хабар ол - дейди. Кимса тождорига келса - қўл -оёқсиз тана типирчилаб ётарди... Турк саркардаси найза урганда чўлдан сув отилган ҳам шу найзадан душман ҳукмдори жазосини олган...
Бу тарихдир - бу Тангрининг туркка берган кучидир - тағин беради!!!
Эй очкўз дунё!
Муқаддас турк ерларига ёпишма - талон этма - жазоси оғир бўлади - авлодларингга ичинг ачисин!
Дунёнинг бор ядроси Туронга урилса ҳам қайсидир биёбондан
бир ташна бола яланг оёқ чиқиб келади - Ўғизхондир, Атилахондир,
Чингизхондир, Темурхондир... ўч олади ... Талаганларинг жойига қайтади...
Тарихни варақла, ҳақлигимни биласан....
Омадимиз кўп чопган -
Жаҳонгир бўлиб жилар -
Ўғизхон бўлиб елар,
Чингизхон бўлиб елар!
Қонимиз дарё бўлди,
Ёв, қонинг денгиз бўлар!!!
Сотқинларнинг хунидан
Қуриган Орол тўлар.
Хиёнат қанча бўлса,
Қасос ҳам шунча бўлар.
Кўпаяди кўп карра
Ер юзида океан.
Зулм қанчалик чуқур,
Ўч ҳам шунчалик теран.
Ер чиқади ўқидан -
Кўк чиқади ўқидан -
Айланади отимнинг
Мен буюрган тукидан!!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари (умрини исломни тушунтиришга бахш этган зотга Тангрининг олқиши бўлсин) исломда энг улуғ ибодат қайси ибодат деган саволга исломдаги ҳар бир ибодат - улуғ ибодатдир - деб жавоб берганлар. Ва энг қисқа тоат ҳам Оллоҳ олдида инсонни азиз қилишини тушунтирганлар - тўғри. вале тўғри жавоб эмас.
Исломда ўлчамлар шу қадар аниқки, англаганни ҳайрат - анг
босади - Улуғ Тангрига ва энг Улуғ пайғамбарига чексиз қойил қолиб, уларга олқиш ёғдирасан.
Бу учун бошқа динлардан ҳам хабардор бўлишинг шарт - йўқса қандоқ солиштирасан?!...
Улуғ Исломда энг улуғ ибодат нима?
Батавсил тушунтириш бу мақолада имконсиз, лекин лўнда жавоб будир:
Элчи ҳазратлари урушдан қайтган мўминларга -
кичик курашдан қайтдик, энди каттасини бошлаймиз - деганлар
Улуғ ибодатлар:
.
1. Ёвга қарши жон тикиб курашмоқ - кичик кураш экан.
Лекин улуғ кураш.
2.Ўз қусурларингга қарши ҳаракат - каттаси.
Янада улуғ кураш - ибодат.
3. Ёвуз ҳукмдорнинг юзига ёвузлигини айтиш - энг улуғ курашдир- энг улуғ ибодатдир!
ЭЙ ЎЗБЕК!!!
Чиндан исломда бўлсанг, энг улуғ ибодатни қил!
Майдонга чиқ - тинч йўл билан ҳайқир - она юртинг учун,
ўзинг учун, болаларингнинг эртаси учун ҳайқир!!!
Ўн миллионлар бўлиб ҳайқир!!!
Тириклигингни билдир:
Эй сотқин - Шилта Мирзиёев кет!!! - деб ҳайқир,
кўрасан улуғ Тангрининг бошингга олқиши -озодлиги ёғишини,дастурхонингни тўкин, кўнглингни ёруғ этишини... Йўқса кўрасан чексиз қарғишини...
Бу сотқин Мирзиёев сени ўлдиради -
Олотда, Қоракўлда, Сўхда тили борларнинг ичини эздирди. Ургутда элни оммавий майиб эттирди.
Бу даюс ва иккиюз - ноэр сенга
Тангрининг қарғишидир.
Сенга ишонмайман - қўрқоқ ва нодонсан.
Мухолифатинг ҳам шу.
Фидойи Баҳром Ҳамроевга ўхшаган эрлар барчамиз бирлашайлик деб бонг урдилар.
Ким қўллади - фидойи курашчи Абдурайим Пўлат ва элу-юрт жонкуяри Жаҳонгир Муҳаммаддан бошқадан садо чиқмади...
Фақат Тангри лойиқ тўла ишончга, Ўзгалар муносиб чала ишончга - Гумонлидир чала ишонч бегумон, Шубҳасиз ўлимдир шубҳа ишончга...
Эй погонли ўзбеклар - аҳли манқурт!
Бир ялоқ сарқит учун 30 йил ўз она элингни иркит Каримов буйруқлари билан қирғин этдинг.
Энди бу Шавкатчага 30 йил юкиниб, ўз элингни батамом ўлдирмоқчмисан?! Кўзингни очсанг-чи?!...
Эй ўзбекнинг ўғрилари!
Қачонгача юртинггизнинг душмани - Москвага хизмат этасиз?!
Ахир ота юртинггиз Туркистонни отигача ўлдирган,
элни юз йиллаб геносид этиб келган ва геносид этаётган,
Денгизингизни қурутган бугун ер ости бойликларини талон этиб - ер остини ҳам
қуриган Оролдай қилаётган ёвга қачонгача юкинасиз?!
Кўрмайсизми юртнинг, элнинг ҳолини?!
Сиз ҳатто дунёда катта кучсиз.
Ҳақ йўлига кириб, юрт учун боринггизни тиксанггизчи?!
Ватандан улуғ ҳеч нарса йўқ... мени тушунишга урининг!
Сотқин Мирзиёевга қарши туринг, йўқотинг, яхши от қолдиринг!
Юрт озодлиги йўлида барчамиз бир бўлишимиз шарт!
Марказий Осиёни бирлаштиринг - омон қолишимизнинг ягона йўли шу!!! Бугун -эрта ўтиб кетасиз, авлодларинггизнинг Хитой қўлида жигарларимиз - уйғурлардай қолишини истамасангиз керак...
Боболаримиз йўлидаги бир эр юртга етакчи бўлса, Марказий Осиё бирлашса - Турон тузилса - барча мазлум турк эллари озод бўлади...
Эй ўзбек!
Энг улуғ ибодатхонага - курашга чиқ, энг улуғ ибодатни бажар!!! Тангри йўли - кураш - Каъбадан юқоридир.
Каъба -Тангрининг уйи бўлса, кураш - Тангрининг Ўзидир. Тангрида бўл!!!
Улуғ Тангрида бўл!!!...
Улуғ Тангридаги улуғ Тангрининг улуғ дўсти улуғ қўриқчим, улуғ кўмакчим, улуғ етакчим Абдулқодир Гилоний ҳазратларига.
Ўзи - дўсти - ўзимда Бир,
Тилимда Бир, кўнглимда
Бир - Қодир билан Абдулқодир,
Абдулқодир билан Қодир!!!
Нечун менинг тилим ботир,
Нечун менинг кўнглим ботир -
Қодир билан Абдулқодир,
Абдулқодир билан Қодир!!!
Тангрига ишонсанг қанча -
Шунча кучи сенда ҳозир -
Қодир билан Абдулқодир,
Абдулқодир билан Қодир!!!
Юсуф - ҳеч ким - енгувчидир -
Қодирлари билан қодир -
Қодир билан Абдулқодир,
Абдулқодир билан Қодир!!!
2021 йил, 2 октябрь.