Ўзбекистон “Адолат” Социал-Демократик Партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод – Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов.
Баҳром Абдуҳалимов 1959 йил 27 февралда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилган.
Миллати – ўзбек.
Маълумоти – олий. 1981 йилда Тошкент давлат университетининг Шарқ Факультетини тамомлаган. Ихтисослиги – филолог-шарқшунос, араб ва инглиз тиллари ўқитувчиси. Тарих фанлари доктори, профессор.
Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Ливия Араб Республикасида араб тили таржимонлигидан бошлаган. 1983–1987 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик Институтида кичик илмий ходим сифатида фаолият юритган, 1987–1990 йилларда ҳарбий хизматни Яман Араб Республикасида ҳарбий таржимон вазифасида ўтаган.
Б.А. Абдуҳалимов 1990–2002 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик Институтида илмий ходим, 2002–2003 йилларда директор ўринбосари, 2003–2004 йилларда Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университетининг проректори, 2004–2006 йилларда Фанлар Академияси Шарқшунослик Институти директори, 2006–2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг миллатлараро муносабатлар масалалари ва дин ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2008 йилдан Фанлар Академияси Шарқшунослик Институтида директор, 2011 йилдан Фанлар Академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўйича вице-президенти, 2020 йилдан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси лавозимларида фаолият юритиб келмоқда.
Б.А. Абдуҳалимов – Марказий Осиё тарихи, фан тарихи, ислом, шарқ қўлёзма асарлари, араб давлатлари, араб тили соҳалари бўйича йирик мутахассис.
Оксфорд Ислом Тадқиқотлари Марказининг “Имом ал-Бухорий” (1996), Британия Кенгашининг «Chevening» (1997), Жанубий Кореянинг «KOISA» (2001) стипендияларига сазовор бўлиб, ушбу мамлакатларда малака ошириш курсларини ўтаган. Илмий тадқиқотларининг натижалари 100га яқин илмий мақола, рисола ва монографияларда ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида эълон қилинган.
Б.А.Абдуҳалимов 2020 йилда “Меҳнат Шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
“Адолат” Социал-Демократик Партияси Матбуот хизмати Ⓣ
Мана унинг таржимайи ҳоли:
https://www.youtube.com/watch?v=maoPnJlMzB4&t=8s