Ўзбекистон Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида юридик шахслар, фуқаролар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилиб, бугун қабул қилинибди.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг кўпчилик оммавий ахборот воситалари хабар қилдилар.
Тўловга қобилиятсизликни соғломлаштириш таомилларини ўтказиш жараёнида вужудга келган жорий солиқ тўловларини ҳисоблашни тўхтатиб туриш ва жараён муддати якунлангандан сўнг тўлаш, қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида тижорат банклари, молия ташкилотлари ва бошқа манбаларнинг маблағларини жалб этиш ҳамда соғломлаштириш режаларида олдиндан қарздорликнинг қанча қисмини қоплашни кўзда тутиш каби тартиблар Қонунда ўз аксини топган.
Қонун билан суд бошқарувчисининг ҳуқуқлари кенгайтирилмоқда, жумладан, Давлат Хизматлари Агентлиги орқали кўрсатиладиган хизматлардан олдиндан тўловларни амалга оширмасдан фойдаланиш, давлат органларидан қарздор фаолияти бўйича маълумотларни бепул олиш, мулки бўлмаган корхоналарни тугатишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш каби янги тартиблар белгиланган.
Фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишга ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган адвокатларга ҳам тўловга қобилиятсизлик таомилларини ўтказиш ҳуқуқи берилган.
Улуш киритиш асосида қурилган уй-жойларни харид қилган мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида қурувчиларни тўловга қобилиятсиз деб топишнинг алоҳида тартиби ишлаб чиқилган.
Қарздор юридик шахсга суд санацияси ёки ташқи бошқарув таомили қўлланишига эришган суд бошқарувчисини рағбатлантириш, қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар бериш ва бошқа нормалар таклиф этилган.
Қонунга қарздорни бошқарувчи шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари оқибатида кредиторларнинг талаблари тўлиқ қопланишини имконсиз қилиб қўйган шaxслар қaрздoрнинг қопланмай қолган мaжбуриятлaри бўйичa суд қарорига асосан субсидиар жaвoбгaр бўлиши қоидаси ҳам киритилибди.
Қонунда жисмоний шахсларнинг манфаатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, қарздорнинг (жисмоний шахснинг) ойлик даромадларидан келиб чиқиб, қарздорликни тўлов графиги асосида бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби ҳам жорий этилган.
Хуллас, шунақа қонун бугун сенаторлар тарафидан маъқулланибди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади? Сенаторлар ҳақиқий қонун чиқарувчи эканликларни кўрсатоладиларми? Мана бу саволлар ҳам жуда муҳим. Уларни биз кузатишимиз керак!!!