25 September 2021
16:00 - Юсуф Жума: СОТҚИН - СИЁСИЙ ШИЛТА МИРЗИЁЕВДАН ҚУТУЛИШНИНГ ЧОРАСИ БОРМИ?!

БОР!

Ҳамма қарши овоз берса ҳам - бу сиёсий шилта ютади.
Сайловни эл байкот этса ҳам - бу сиёсий шилта ютади.
Чунки бу сайлов эмас - тайинлов.
Путин танлаган ва беш йил бурун тайинлаган.
Сайлов десанггиз - сайловчи битта - Путин.
Шу боис демократик дунё ҳам унга ялтоқланиб - буюк ислоҳатчи деб бу шилтани ялаб ўтирибди…

Мирзиёевнинг ютишидан кўра ҳам ҳамманинг бурунданоқ кўнгани даҳшатдир - фожеадир.
Наҳотки барча йўл ёпиқ?!

- Бор йўлини ёпдик, чўкади кўнгли,
Йўли боғландими - боғланди қўли -
Деб, ёғий, севинма, тўса олмассан -
Менга мангу очиқ - Тангрининг йўли!

Бутун эл оёққа туришиши шарт!!!
Ҳамма майдонга чиқса - Тангрининг йўлида турса - бас!

Йўқол, шилта Мирзиёев!

Олтин тоғлари устида саратон, оч бола нон деб йиғлаяпти…
Ширинлик эмас…
Кўринг - “Озодлик”да!
Уран тоғлари устида дамиқисма бола оч, нон сўраб йиғлаяпти.
Ош эмас…
Газ уммонлари устида ажал билан олишаётган, музлаган болалар нон сўраб йиғлаяптилар….
Ота ишсиз, она ишсиз, иш ўринлари йўқ. Шўрликлар мардикор..

Эй сотқин, олтин конларини хотинингнинг фондига ураяпсанми?!
Чўнти қизларингникигами?!
Уларники оч кўзларингдай… тўймайдилар…
Қачонгача юҳо ўрисга юрт хазиналарини ташийсан?!…
Қачонгача азалий душманимиз Хитойга ташийсан?!…
Тағин ўзингни кўз - кўз этиб, террорчиларга зар чопон кийдириб, эшалон - эшалон озиқ жўнатасан?!
Ўзимизнинг ўзбекларга эмас…
Сотқин пирсиён, ўзбекнинг ёвисан…
Кет, Мирзиёев!!!
Кет, шилта ...!!!

* * * * *

1 - мақола, давоми бор.
2021йил, 23 сентябрь.