18 September 2021
21:25 -
Сенсация: “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ўқувчи қизлар яқин вақт ичида мактабларга қайтишини маълум қилибди

"Толибон" ҳаракати хабар қилишича, қизлар яқин вақт ичида мактабларда ўқишни бошлаши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҳаракат вакили, Ахборот ва Маданият Вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълумот тарқатибди.
Bakhtar агентлиги "Афғонистон ислом амирлиги мансабдор шахслари синфларни қандай бўлиш ҳамда мактабларда қизлар учун ўқитувчиларни қандай тақсимлаш устида иш олиб бормоқда", - деб унинг гапларидан иқтибос келтирибди.
Таълим Вазирлиги хабар берганидек, 6–12-синфларда ўқийдиган барча ўғил болалар ҳамда эркак ўқитувчилар 18 сентябрдан, яъни бугундан, мактабларга қайтиши шартлиги билдирилган эди. Кўрамиз, буёғи нима бўлмоқда? Аҳволда ўзгариш бўладими?