16 September 2021
21:24 - Ўзбекистонда тинчлик: Шавкат Мирзиё бугун тушдан кейин Душанбеда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан учрашувлар ўтказибди

Ҳа, ростдан ҳам шундай. Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда эмас экан, бу ерда доим тинчлик бўлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё бугун тушга яқин Душанбега келди ва шу ерда аввал Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашибди. Бу ҳақда ҳамма хабар воситалари маълумот тарқатдилар.

Ўзбекистон Президентининг саҳифасида айтилишича, икки лидер кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишибди ва Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилибди.

Кейин Шавкат Мирзиё шу масалалар бўйича учрашувларда қатнашиш учун Душанбега келган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан кўришибди.


Шавкат Мирзиё Эрон президентини яқинда бўлган президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклабди.

Улар бу куннинг асосий мавзулари, жумладан, Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳамма нарсани маслаҳатлашибдилар. Энг қизиғи, нималар гаплашилгани умуман тилга олинмабди. Ҳарҳолда Шавкат Мирзиёнинг президентлик сайтидаги хабарида бу ҳақда ҳеч нарса айтилмаган.

Хуллас, шунақа гаплар ва шунақа расмлар Душанбедан келибди. Нима ҳам дердик, ўша минтақада тинчлик бўлсин.

"Ҳаракат" редакциясидан: Техник сабаблар билан бўлса керак, бу ерга шу икки президентнинг расмини қўяолмадик. Аммо, буни тўғрилаймиз.