13 September 2021
17:26 - Шавкат Мирзиё шу ҳафта Тожикистонга бориб, “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти - Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти” учрашувларида иштирок этармиш
Шу кунларда, аниқроғи, 16-17 сентябрь кунлари, янги форматдаги “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти - Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти” учрашуви бўлар экан. Бу ҳақда хабарларда айтилишича, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинармиш.

Бу ҳақда Президент Матбуот Котиби Шерзод Асадов ОАВ учун анъанавий брифингда айтибди.
Унинг айтишича, 16-17 сентябрь кунлари Шавкат Мирзиё Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Айни кунларда бу ташкилот тузилганига 20 йил бўларди.

Саммитнинг биринчи куни, 16 сентябрда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиё ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Россия Президенти Владимир Путин ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан, 17 сентябрь куни эса Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

17 сентябрь куни эса давлат раҳбарларининг йиғилиши, яъни “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти - Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти” йиғилишлари бўлармиш.

Хуллас, шу билан бошқа гап йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.