12 September 2021
15:33 - Шармандалик, жаноб Шавкат Мирзиё! АОКА сукут сақламоқда, аммо йил охирламоқда ҳамки, давлат дастури ижросидан дарак йўқ
2021 йилги Давлат Дастурида сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни кучайтиришга оид президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган эди, аммо мана йил тамом бўлмоқда, аммо МАЙ ОЙИДА тайёр бўлиши керак бўлган қарор лойиҳасидан дарак ҳали ҳам йўқ.

Маълумки, Президент Шавкат Мирзиё жорийдаги йилнинг 9 сентябр куни бўлиб ўтган ЎзЛиДеП қурултойида шундай деган эди: “Оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давом эттирилиб, журналистларнинг эркин фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Мен ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари, деб биламан ва улар ҳамиша Президент ҳимоясида бўлади. Бу фикрни бугун яна бир бор таъкидлайман”.

Ваҳолангки, давлатдаги ислоҳотларнинг асосий йўл харитаси ҳисобланган Давлат Дастурига кўра қабул қилиниши керак бўлган президент қарорида ОAВнинг мустақил фаолият юритишини қўллаб-қувватлаш, журналист ва блогерлар эркин фаолият юритиши учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш, AОКA фаолиятини қайта кўриб чиқиш каби масалалар ўрин олиши кўзда тутилганди.

Давлат раҳбарининг ўзи журналистлар Президент ҳимоясида эканлигини қайта ва қайта таъкидламоқда. Ҳатто бунинг ҳуқуқий асосларини яратиш лозимлиги Фармон билан белгилаб қўйилди. Натижадан эса дарак йўқ. Бундай Фармон нимага қабул қилинган эди, жаноб Президент?!

Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар йил тугай деб қолганида ҳам амалга ошмаса, бу Президентнинг ҳозирги сиёсати ва мавқейига путур етказмай қолмайди. Масъул ташкилотлар эса “жараёнда”, “биз билмаймиз”, “бўлиб қолар” каби қолиплардан воз кечиб, белгиланган дастур асосида ишласалар, бажараётган амаллари олиб борилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг бўлар эди.