04 September 2021
16:43 - Қизларимизга мактабларга миллий рўмол ва дўппида боришга рухсат берилгани ҳақида
Бугун Халқ Таълими Вазири Шерзод Шерматов айни дамда ўтказилаётган очиқ мулоқот вақтида бу ҳақда маълумот бергани ҳамма омавий ахборот воситаларида хабар қилинибди.

Айтиш керакки, Шерзод Шерматов бошчилигида 2021-2022 ўқув йили ташкил этилишига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтибди. Хабарларда айтилишича, янги ўқув йилида мактаб ўқувчиларига миллий рўмол ва дўппида бўлишга рухсат берилибди.

Вазирнинг сўзларига кўра, бундан кўзланган мақсад – қизларни ўқитишга эътиборни кучайтириш ҳисобланади.

Аммо, бундай қарор қачон ва ким тарафидан эълон қилингани хабарларда айтилмаган. Демак, шундай бўлиши керак ва бўлади.