20 August 2021
13:18 - Шавкат Мирзиё: Доллар ёки евро курсининг ошиши тадбиркорга қўшимча муаммо ёки ортиқча харажатларни юзага келтирмасмиш. “Ҳаракат”: Бундай нарх ортиши кимга ортиқча ҳаражатлар чиқаради?
Ўзбекистоннинг янги диктатори, айни замонда, Президенти Шавкат Мирзиё бугун 20 август куни тадбиркорларни рағбатлантириш масалаларига бағишланган мажлис ўтказиб, тадбирколрларга ёқадиган ИМТИЁЗЛАР чиқарилишини эълон қилибди. Бу имтиёзларнинг асосийси – “Лўнда қилиб айтганда, бундан буён доллар ёки евро курсининг ошиши тадбиркорга қўшимча муаммо ёки ортиқча харажатларни юзага келтирмайди.”

Ана холос, шу пайтгача асосий муаммо – ЎЗБЕК СЎМИ бошқа валюталарга нисбатан ўта паст эканлиги эдику: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё шуларни билмасмиди?

Ҳатто рус рублига нисбатан ЎЗБЕК СЎМИНИНГ қиймати сал кам 5 баравар кам эди. Демак, бундан буён, масалан, РУБЛНИНГ РАСМИЙ КУРСИ ўзбек сўмига нисбатан ортмайдими?

Ташқарида валюталарнинг курси ортиши ЎЗБЕК ТАДБИРКОРЛАРИ УЧУН муаммо чиқармайдими? Кимга чиқаради, ўртоқ ШАВКАТ МИРЗИЁ? Ёки бу ортишларни СИЗ ШАХСАН ЎЗИНГИЗ ТЎЛАЙСИЗМИ?

Хуллас, Шавкат Мирзиё келаётган сайловлар ва сайлов компанияси даврида ЎЗИНИ КЎРСАТИШ УЧУН шунақа имтиёзлар бериш ҳақида ГАПИРИБ ҚОЛИБДИ! Буларнинг ҳаммаси бир тийинга қиммат гаплар-ку?!

“Ҳаракат” мухбирларининг фикрича, Ўзбекистондек ДАВЛАТ РАҲБАРИ шуларни тушунмайдими, деган савол устида КИМ ЎЙЛАЙДИ? Бу каби саволлар тиқилиб ётибди, уларни ким ҳал қилади?

Айнан шу каби саволлар “Ҳаракат” мухбирларини ҳам ўйлантириб қўйган ва шу баҳонада KUN.UZ сайтида интервью берган Ўзбекистон Бош Вазирининг ўринбосари, айни замонда, Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазири Сардор Умрзоқов журналистларнинг саволларига жавоб берар экан – ФАҚАТва ФАҚАТ ёлғонлар гапириш билан машғул бўлганининг сабаби энди ЁРИТИЛИШГА БОШЛАНИБДИ.

Фақат ШАРМАНДАЛИК эмас, оддий МАСХАРАБОЗЛИК экан. Биз шуни ҳаммадан аввал тушуниб етибмиз! ҚОЙИЛ, ўртоқ ёки жаноб Шавкат Мирзиё!

Бу хабарга қўйилаётган расмда АЙНАН сиз нутқ сўзлаётганингиз ҳеч кимга кўринмайди, деб ўйламоқдамисиз?