15 August 2021
15:34 - Оммвий Ахборот Воситаларибир неча соат ичида Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ҳокимиятни толибларга топшириши, у ҳозир Қобулда бу ҳақда музокаралар олиб бормоқдалигини хабар қилдилар
Афғонистон Президенти девони маълум қилишича, Ашраф Ғани АҚШ ва НАТО махсус вакиллари билан Қобулда маслаҳатлашувлар ўтказди, ҳозир “Толибон” вакиллари билан учрашмоқда эмиш.

“Толибон” делегацияси Кобулдаги президент саройида музокара олиб бормоқда, деб хабар берди Al Arabiya телеканали ўз манбаларига таяниб. Хабар қилинаётгандек, бир неча соат ичида Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ҳокимиятни толибларга топширади.

Афғонистон президенти девонининг маълум қилишича, Ашраф Ғани АҚШ ва НАТО махсус вакиллари билан маслаҳатлашувлар ўтказиб бўлган.

Аввалроқ Афғонистон Ички Ишлар Вазири вазифасини бажарувчи Саттор Мирзаквал Кобул толибларга тинч йўл билан топширилишини эълон қилган экан.