31 July 2021
01:02 -
Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қароргоҳига ҳужум қилинди, 1 афғон полициячиси ҳалок бўлди, яна бир нечтаси яраланди

БМТ қароргоҳи гранатомёт ва артиллерия зарбасига учрагани, ходимлардан бирортасига шикаст етмагани ҳам кутилмаган воқеа бўлибди.
Миссия раҳбари Дебора Лайонс шундай дебди: “БМТ қароргоҳига ҳужум қилиниши афсусланарли ҳолатдир ва биз уни қатъиян қоралаймиз. Бизнинг ўйлар ҳалок бўлган зобит оиласи билан ва яраланганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаб қоламиз”.
Дебора Лайонс ҳужумга алоқадорлар аниқланиб, жавобгарликка тортилиши кераклигини сўрабди.