29 July 2021
22:10 - Катта сенсация: Қирғизистонда коронавирусдан бир кунда 13 киши оламдан ўтди
Қирғизистонда коронавирус туфайли яна 13 киши оламдан ўтгани мамлакатнинг Соғлиқни Сақлаш ва Ижтимоий Тармоқлар Вазирлиги тарафидан эълон қилинди.

Бишкекда 7 киши оламдан ўтган, Чуйск Вилоятида 3 киши, Ўш Шаҳри, Ўш ва Иссиқкўл вилоятларида 1 кишидан одам оламдан ўтган.

Шундай қилиб, дейилади Қирғизистондаги 24.kg агентлиги хабарида, 2020 йилнинг март ойидан бери 2 минг 301 киши коронавирус туфайли оламдан ўтибди.

Қирғизистонннинг аҳолиси (тахминан 6,4 млн) Ўзбекистонга (тахминан 34 млн) нисбатан қанчалик оз эканлигини тан олсак, Ўзбекистонимизда бу ҳақдаги рақамлар ўйлаб топилаётганини тан олишга мажбур бўламиз.

Чунки, Ўзбекистонда ҳаммаси бўлиб тахминан 850 киши оламдан ўтгани хабар қилинмоқда. Демак, Ўзбекистонда эълон қилинаётган хабарлар ёлғондакам эканлиги яна бир марта исботланмоқда.