24 July 2021
14:44 - Ўзбекистонмизда яна антирекордлар қайд этилибди, илк бор бир кунда 7 ўлим ҳолати бўлгани ҳақида хабар тарқатилибди, Шавкат Мирзиё 64 ёшга тўлгани ҳам эслатилибди!
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар беришича, 2021 йил 23 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123559 (+773) нафарни, айни замонда, кеча кун давомида 507 нафар кишида пневмония аниқланибди. Бу коронавирус ҳолатлари бўйича ҳам, пневмония ҳолатлари бўйича ҳам пандемия давридаги энг юқори кунлик кўрсаткичлар ҳисобланармиш.

Табиий, бундай хабарларга СОДДА ўзбекларгина ишониши мумкин. Чунки, асл ҳақиқат бошқача.

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги кунлик ўлим ҳолатлари бўйича янги антирекордни қайд этганмиш, сўнгги бир кунда 7 нафар коронавирусга чалинган бемор оламдан ўтганмиш, шу билан, расмий статистикага кўра бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони 826 нафарга етганмиш.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа ёлғон хабарлар тарқатиш модага айланмоқда. Қолаверса, бугун Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё 64 ёшга тўлганига нима дейсиз? Унинг қизи Саида Мирзиё шу баҳона билан ёлғондакам табрик ҳам йўллаганигачи?