18 July 2021
20:50 - 1 сентябрдан бизда 18 ёшдан катталарни ёппасига оммавий эмлаш бошланса, мақсад – бутун дунёга Ўзбекистоннинг бошқалардан ОРҚАДА ҚОЛМАСЛИГИНИ кўрсатишдир

Бу ҳақда Нурмат Отабеков шундай дебди: “12 июлдан кейин коронавирус билан касалланиш кўрсаткичида яна кўтарилишни кузатяпмиз. Ҳар куни бир неча юзлаб, минглаб одамлар шифохоналарга тушяпти. Афсуски, шифохонада даволанаётганлар орасида ҳаётдан кўз юмаётганлар ҳам бўляпти. Шу соҳа вакили бўлганимиз учун, қолаверса, одамларнинг бизга бўлаётган мурожаатлари кўламидан келиб чиқиб, эпидемиологик вазият қанчалик чигаллашиб бораётганини кўриб турибмиз.

Пандемияга қарши курашишнинг дунё ҳамжамияти ҳозир эътироф этаётган ягона усули – бу эмлаш. Қачонки, аҳолининг 60-70 фоизида жамоавий иммунитет шаклланмас экан, эпидемиологик вазиятни ижобий томонга ўзгартира олмаймиз. Ягона имкониятимиз – вакцинациялаш. Минг афсуски, Ўзбекистон Республикасида коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошлаб амалга оширилаётган бўлса ҳам, ҳанузгача имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмаяпмиз. Эмланиши лозим бўлган аксарият аҳоли вакилларида иккиланиш, вакцина қабул қилишдан қандайдир чўчиш, имкон қадар вакцина олишни чўзиш ёки ниманидир кутишлар кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида коронавирусга қарши эмланадиган аҳоли вакиллари кимлар эди? Биз дастлаб 65 ёшдан юқори бўлганларни, у ёки бу сурункали касаллиги мавжуд бўлган аҳоли қатламини, тиббиёт ходимларини, ўқитувчиларни, мактабгача таълим муассасалари ходимларини, ундан кейин олий ва ўрта махсус таълим тизими ходимларини, кейин эса 18 ёшдан юқори бўлган аҳоли қатламини эмланиши керак бўлган фуқаролар рўйхатига киритдик.

Эндиликда 1 сентябрдан бошлаб аҳолининг 18 ёшдан юқори бўлган қисмини уч босқичда ёппасига оммавий эмлаш тадбирларини амалга оширмоқчимиз. Биринчи босқич сентябрь ойида, иккинчи босқич октябрь ойида ва учинчиси босқич ноябрь ойига тўғри келади”.

Кўриб турибсизки, Санитария-Эпидемиологик Осойишталик ва Жамоат Саломатлиги Хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабековнинг бу нутқи аҳолини 18 ёшдан юқори бўлган қисмини уч босқичда ёппасига оммавий эмлаш тадбирлари ўтказилишини маълум қилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Нурмат Отабековнинг нутқида 18 ёшдан катта бўлган аҳоли қатламини уч босқичда оммавий эмланиши учун барча имкониятлар етарли эканлиги ҲАМ алоҳида урғуланган.