18 July 2021
16:20 - Юсуф Жума: Ш. Мирзиёевнинг донолиги тўғрисида достон!
Ш. Мирзиёев жанобларининг ақлига гап йўқ: думмасида
қанча ақли бўлса – калласида ҳам шунча ақли бор –
думмаси қандоқ ишласа - калласи шундоқ ишлайди!

Қойил қолдим - қойил қолинг!!!

хххххххххххххххххххххххххххххххх

АҚШ дунёдаги ўрнини бой берди, дунёни ёвузликка бой бериб,
океан ортига қочмоқда, яқинда АҚШ - АҚШдан ҳам қўшинини олиб
чиқса керак - қаёққа - билмадим - балки Путинга таслим бўлгандир…

хххххххххххххххххххххххххххххххх

БМТда ҳеч қачон ўрин бўлмаган -ўрним бор деб нимадир қилади –
ё ўрис, ё Хитой вето қўяди .

хххххххххххххххххххххххххххххххх

Европа иттифоқида ақл тақчиллиги бор - ўриндан кўра ўрис гази
муҳим -газ учун тўлаётганлари бомба бўлиб осмонларида турибди -
эс йўқми - кўз ҳам йўқ… Барини битта Путин лақиллатиб ўйнатаяпти….
хххххххххххххххххххххххххххххххх

Барининг бўм - бўш ўрнини жаноб Шавкат Миромонович тўлдирди -
қўйди - чексиз ақл - думмасида қанча бўлса - калласида ҳам шунча ақл -
демак жаҳонда Мирзиёевнинг қозоқи қўйнинг думмасидай думмасининг
ақличалик ақли йўқ экан…

АҚШ йигирма йилда ҳал этолмаган афғон масаласини икки кунда ҳал қилди -
битта йиғин билан - нечун мен унинг шаънига достон битмайин?!

Илтимос, Шавкат Миромонович !!!
Бечора Кубаликлар тақдирини ҳам ҳал этинг - Байдин эплолмади -
жўн ва беозор баёнат берди - намойишчиларни қийнама деб - баёнатидан
Кубадаги чумчуқ ҳам чўчимади - КГБ келиб барини қамади -
тезроқ йиғин бошланг - ўзбек доҳийси - кечирасиз - пирсиён доҳий - илтимос!!!…

Эй эсини еган, сотқин!!!

Нечун КГБ нинг йўриғи билан ўзингни кўз - кўз этиб, сайлов олди ўйини қилиб -
улуғ Абдурайим Пўлат бир оғиз сўз билан айтганидек - қип -қизил масхарабозлик учун
қулу - чўри элни талаб - улар чўнтагидан оламга зиёфат берасан?!…

Ё хотинингнинг фондидан боқдингми?!
Ё қизларингнинг фондидан едирдингми?!
Ё ўғри, қотил қудаларинг тўладими?!
Уларнинг ўмаргани ҳам бечора элникику?!…

Москва талончилиги…
Ўзингнинг ўғрилигинг…
Уруғларингнинг талончилиги...
Тўраларингнинг талончилиги…
Қурғоқчилик - дарёни пирсиёнларга боғлаб бердинг…
Касалчилик …
Вирус - оч элни қамаб қўйдинг…
Томорқаларини олдинг, уйларини йиқдинг…
Емаган ниманг қолди..
Бу камми?!

Чиндан Афғонистонни ўйласанг - нечун Абдурашид Дўстимни қўлламайсан?!
Агар дунёда эси бўлганда Абдурашид Дўстимни Афғонистонга Президент этарди.
Аллақачон Афғонистон тинчирди.

Юрт сенга ўхшаган сўтакларга қолмаса - жоҳил тўда аллақачон жойини топарди.
Улуғ Бобур Мирзо ҳазратлари юз эллик йигит билан афғонларга ўт тишлатган –
молингмиз деб ўт тишлаб - йигирмага кирмаган йигитга тиз чўкканлар…

“Бу афғонлар рустойи ва беҳуш эл бўладир “- деб жирканган Бобур Султон ҳазратлари.
Беҳуш - онгсиз -эссиз…
Сен ҳам беҳушсан…
Билмайсанми - сен ҳам, толиблар ҳам Кремлнинг этагининг остида - Эрон ҳам…
Буни дунё билмайдими?!…

Мен сенга ҳикмат билан тушунтирдим, тушунмадинг.
Тарих билан тушунтирдим, тушунмадинг.
Дин билан тушунтирдим, тушунмадинг.
Ё тушунишни истамадинг.
Орли бўл! - дедим, эр бўл! - дедим , шонли бўл! - дедим!
Ё ёлғонми?!
Тегрангдагиларга қара...
Бири Т.И.В. - КГБ нинг хат ташувчиси А. Комилов -
мияси айниган эшак сенга бир оғиз тўғрисини айтганми ?!…
Президент девони - кунтихона…
Парламент - кунтихона…
Ҳукумат - кунтихона…
Бирон ёзувчиси йўқ - Ёзувчилар уюшмаси - кунтихона…
Диний идора - кунтихона… ваксина олиш кераклиги ҳақида
уларга ваҳий келганмиш - КГБ нинг кунтиларига…
Ўзбекни кунтилар бошқармоқда…

Аслида сенга мендан бошқа дўст йўқ - ҳамма ўз бошингни
ўзинг ейишингни кутаяпти ва яқинда ейсан…
Падаркушлар тахтда узоқ қололмайди…

Баҳовуддин Нақшбандий ҳазратларининг тутини унутма…
К.т този -арабларнинг, тозидан тарқаган Ўзбекистон дин
идорасининг бедин тўраларининг қутқуси билан неча юз йиллик
тутни кестирдинг… тутдек кесиласан…
Сени на Путин, на Байдин асрай олади…
Сен менинг сўзимдан қўрқ - ҳақикат Тангрининг ердаги сояси
- Тангри сояси ҳам Тангридир… сенга мангу қарғиш ёғдиради…

Ўзбекларнинг сенга тоқат этаётганлари - ўзбекларнинг жинояти .
Шу жиноятлари учун Тангри сендай тубан душмани қўли билан уларни жазолаяпти…
Бари сендай сотқинга тоқат этмай қўйган кунлари озод бўладилар.
Ўзбеклар шуни тушуниши шарт!

17 июль, 2021 йил.