17 July 2021
15:31 -
Ўзбекча масхарабозлик: Ўзбекистонда лицейларга қабул имтиҳонлари сентябрга қолдирилибди
Коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли академик лицейларга кириш имтиҳонлари август ойидан сентябр ойига кўчирилди. Олий Таълим Муассасаларига қабул имтиҳонлари эса белгиланганидек августда ўтказилиши маълум қилинди.
Республика махсус комиссияси қарори билан оммавий тадбирлар ўтказилиши тўхтатилгани боис академик лицейларга дастлабки саралаш ва асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти кўчирилгани эълон қилинди.
Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги билдиришича, эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида режалаштирилмоқда. Имтиҳонларнинг аниқ санаси кейинроқ эълон қилинармиш.
Айни пайтда, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ҳам ўтган йилда бўлгани каби бу йил ҳам сентябр ойида ўтказилиши ҳақида тармоқда тарқалган хабарларни Давлат Тест Маркази (ДТМ) рад этгани ҳам ҳақиқатдир.
“Бу бўйича шуни маълум қиламизки, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари сентябрь ойига сурилгани йўқ ва имтиҳонларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларига кўра август ойида ўтказиш режалаштирилган”, - дейилади ДТМ ахборотида.