14 July 2021
21:03 -
Куласизми, йиғлайсизми? Иш ҳақидан даромад солиғи тўлаётганларнинг 62 фоизи 2 млн сўмгача ойлик олади

Келинг, бор рақамларни муҳокама қилайлик.
2021 йилнинг ўтган 6 ойида Ўзбекистонда 4 млн 647 минг 900 киши иш ҳақидан даромад солиғи тўлаган. 2020 йилда бу кўрсаткич 4 млн 161 минг 300 нафарни ташкил этган экан.
Молия Вазирлиги ҳисоботига кўра, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида республикада даромад солиғи тўловчилар сони 486 минг 600 нафарга кўпайибди.
Вазирликка кўра, мазкур солиқ тўловчилар умумий сонининг 42 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келиб, уларнинг жами меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 34,7 фоизни ташкил этди (январ-май).
2021 йилнинг ўтган 6 ойида Ўзбекистонда 4 млн 647 минг 900 киши даромад солиғи тўлаганди (ўтган йили майда 4 млн 161 минг 300 киши).
Январ-июн ойларида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумлари 8,8 трлн сўмни (ўсиш 1,5 трлн сўм), жумладан, иш берувчилар томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқ 8,1 трлн сўмни (ўсиш 1,3 трлн сўм) ташкил этибди.
Бюджет ҳисоботида айтилишича, даромадларнинг озгина бўлса ҳам ортгани, турли сабаблардан бўлган. Масалан, бюджет бўйича ойлиги камларга ойлик орттирилган ва кўпроқ солиқ тўлатилган ҳамда бошқа шу каби сабаблар.
Хуллас, Ўзбекистон ҳали ҳам ғариб аҳволда. Расмдаги жадвалга қаранг, аҳолининг ярмидан кўпроғида ойлик маош 200 доллар атрофида. Шуми, Ўзбекистоннинг сайловлар доирасига киришининг натижалари??? Буларнинг сал кам ҳаммаси ёлғон. Қани ҳақиқий рақамлар???