14 July 2021
14:48 - Шунга ишонадиганлар борми? Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги яна ёлғон хабарлар тарқатди – коронавирус ва пневмония туфайли оламдан ўтганлар сони 3 нафарга кўпайибди!

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони қарийб 500 нафарга етгани, пневмония қайд этилганлар сони эса 300 нафардан ошгани ҳақида хабар берди. Аммо, бу рақамлар қанчалик тўғри эканлигини исботлайдиган биронта материал эълон қилинмади.

“2021 йил 13 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117409 (+491) нафарни ташкил этмоқда”, дейилибди қисқа хабарда.

Вилоятлардан қанчалик касалликлар кўпайгани ҳақидаги унча-мунча одам ишонмайдиган рақамлардан ташқари, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор оламдан ўтиб, касалликдан оламдан ўтганларнинг умумий сони 781 нафарни ташкил қилганмиш. Улар қайси туманлардан эканлиги ҳам тилга олинмаган.

Хуллас, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳам оддий сафсатабозлар маконига айланиб бўлибди. Бу идоранинг хабарларида биронта ишонч уйғотадиган рақам ҳам йўқ.