10 July 2021
05:36 -
БМТнинг Диний Эркинликлар Бўйича Махсус Маърузачиси Аҳмад Шахид билан мулоқот
9 июль куни БМТнинг Диний Эркинликлар Бўйича Махсус Маърузачиси Аҳмад Шахид Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов билан видео конференция орқали мулоқот қилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистондаги диний эркинликлар вазияти, сўнгги ислоҳот ва қонунчиликдаги ўзгаришлар, эътиқод эркинлиги масаласи муҳокама нишонига чиқди.
БМТнинг Диний Эркинликлар Бўйича Махсус Маърузачиси Аҳмад Шахид сўнгги марта 2017 йилнинг апрелида Ўзбекистонга келган ва навбатдаги ташриф шу йилнинг сентябрь ойида амалга оширилади. Ташриф давомида БМТ махсус вакили давлат ва ҳукумат раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда фуқаролик жамияти фаоллари билан учрашади.
Хусусан, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти, унинг фаолияти кўлами ва жамиятнинг диний эркинликлар борасидаги ҳисоботлари билан танишади. Жамият фаоллари билан 2021-22 йилларда ўтказиладиган конференциялар, семинар-тренинглар ҳамда муқобил ҳисоботлар, индивдуал ишларни кўриб чиқади.
“2017 йилги сўнгги ташрифимда Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатда диний эркинликларга оид ўнлаб тавсиялар берганман. Умид қиламанки, уларнинг аксарияти бажарилган. Аммо янги таҳриридаги виждон эркинлиги борасидаги қонундаги эски мотивлар ўзгармай қолибди. Сентябрдаги ташрифим даврида уларнинг қай даражада бажарилганини кўришга имкон бўлади” деди Аҳмад Шахид.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов мамлакатда диний эркинликлар таъминланиши, мазкур эркинликнинг муқим қадрият сифатида парваришланиши муайян вақт талаб қилишини айтди.
“Мамлакатда фуқаролик жамияти шаклланмаган, агрессияга мойил диний гуруҳлар сони ортмоқда. Диндорлар орасида ички низолар етарли.
Минтақада толиблар сингари радикал кучларнинг мавқеи ошиши албатта ҳар қандай ҳукуматни ҳушёрликка чақиради. Шундай бир умумий вазиятда диний эркинликларнинг тўла таъминланиши қийин. Аммо бу борада БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлганимиз жуда муҳим қадам бўлди” деди ҳуқуқ фаоли.
Абдураҳмон Ташановга кўра, жамиятдаги турли ижтимоий қатламлар умумий ўрта таълим дастурига диний сабоқларни киритиш, ибодат либосларида жамоатчилик орасида юришга рухсат бериш талаби билан чиқишмоқда. Янги қонун ҳужжатларида мазкур қатламларнинг талаблари рад қилинди.
Айрим секуляр тоифалар буни олқишламоқда ҳам.
Балки жамиятдаги бундай турфа хил фикрлилик табиий жараёндир, аммо диндорларнинг соқолларини мажбурий олиб ташлаш, мактабга рўмолда келган қизалоққа ташланиш сингари ўта ваҳшиёна услублар мамлакатнинг обрўйини тўкади, одамларда ғазаб пайдо қилади... Диний адабиётларнинг чоп қилинишига қўйилган экспертиза (цензура) жараёни - Кун.Уз ва Азон.Уз таҳририятларининг жаримага тортилиши адолатсизликдир.
Аҳмад Шаҳид ўзаро мулоқотлар давомида ҳозирда Данияда истиқомат қилаётган Байрамали Юсупов иши билан қизиқди. Маълум бўлишича, Байрамалига нисбатан 2004 йил 24 декабрида жиноят қонунчилигининг 159-, 244-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган Россиядан Ўзбекистонга депортация қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураcининг сўрови юборилган. Аммо унга қўйилган айбловлар Европа Суди қарори билан олиб ташланиб, унга Даниядан сиёсий бошпана берилган.
Негадир қашқадарёлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари унга нисбатан босимни оширавериш йўлидан боришмоқда. Жиноят ишига яқинда задний число билан билан терроризм айбловини қўшишибди. Ҳолбуки, Байрамалига нисбатан қарши гувоҳлик бериш учун қийноққа солинган шахслар аллақачон асл вазият ҳақида БМТ эскпертларига кўрсатма бериб бўлишган. Бу ҳақда “Тиррақи бузоқ подани булғатади” номли постимда ҳам ёзгандим.
Кейинги пайтларда айрим дўстларимиз “Бундай учрашувлардан нима фойда?” деган кесатиқ ва мазахомуз таъналар ёзишмоқда. Шуни айтишим керакки, БМТ ва унинг махсус маърузачиси сиёсатда жуда муҳим шахс. Унинг хулосалари мамлакат имижи учун муҳим. Имиж эса мамлакатга сармоялар кириши, халқаро тузилмалардаги мавқе учун муҳим.
Abdurakhmon Tashanov
Facebook