09 July 2021
14:32 - Ўзбекистонда кеча яна 4 киши коронавирус қурбони бўлганмиш, умуман оламдан ўтганлар сони 764 нафарга чиққанмиш. Шу рақамларга ишонадиганлар борми?
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 482 кишида коронавирус, 221 кишида пневмония аниқланиб, 4 бемор оламдан ўтгани тўғрисида хабар берди.

4 нафар коронавирусга чалинган бемор оламдан ўтгани ва бу касаллик туфайли оламдан ўтганларнинг умумий сони 764 нафарга чиққани ҳам билдирилибди.

Бу рақамларга ишониш мутлақо мумкин эмас, дейди “Ҳаракат” мухбири. Ёлғондакам рақамлар эълон қилиш, минг афсуски, давом этмоқда.