04 July 2021
04:17 - Туркия Президенти Ражаб Эрдўғаннинг ёлғонлари фош этилибди, чет эллик журналистлар ҳам тинч туришмабди
Истанбул Каналининг узунлиги 45 километр, эни 275 метр ва чуқурлиги 21 метр бўлиши, бу канланинг лойиҳасининг қиймати 15 миллиард долларга тенг бўлиб, лойиҳа олти йил давомида амалга оширилиши билан Туркия Президенти Ражаб Эрдўған мақтанган эди. Аммо, ичкаридан жавоб дарҳол келди.

Масалан, Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли “Сен чўктирдинг, биз олға чоптик. Бу қадар кўнглинг фақирки, қўлингда саройларинг, пораларининг ва баланд димоғинг бор холос. Биз буларни ўзимиз тузатамиз!” деб чиройли жавоб берди.

Ҳозир Истанбул ҳокими бўлган Жумҳурият Халқ Партиясининг номзоди Акром Имомўғли эса, бир катта ўрмоннинг очилишида нутқ сўзлар экан, “Аммо, чиройли бўлибдими? Мен буни жуда ёқтирдим, сиз ҳам севиндингизми, жаноб Эрдўған?” сўзлари билан уни яксон қилибди.

Яхши Партиянинг раҳбари Мерал Акшенер ҳам бекор турмабди. У қандайдир жойда гапириб, “Нима миллат очми, демак, сизнинг ўйинингиз яхши натижалар берибди, жаноб Эрдўған, буёғини биз ўзимиз тўғрилаймиз” дебди.

Хуллас, бу жавоблар ички мухолифатдан келди, аммо ташқи дунё ҳам тинч турмади. Кеча Туркия Жумҳуриятининг асосчиси улуғ Отатурк яратган “Жумҳурият” газетасида айтилишича, айнан кеча Буюкбританиянинг бир газетасида бу давлатда коронавирус юқтирганларни 100, 150 еврога эмлашмоқдалиги ёлғонга чиқарилибди. Бўлмаган гап, дебди ўша газетадагилар, сизда ҳамма нарса текинлдир, аммо бизда ҳам айнан шундай.

Айни замонда ҳамма нарса бизда текин, деган экан ўшанда Ражаб Эрдўған. Мана ҳозир DW газетаси ёзишича, Туркия Президенти Ражаб Эрдўған ёлғон гапирган, Туркияда каби у мамлакатда ҳам ҳамма нарса текин экан. Масалан, фақат Берлинда эмас, ижтимоий тармоқларда ҳам катта тўпалонлар бўлади.

Хуллас, бечора Туркия Президенти, айни замонда ҳокимиятдаги Адолат ва Тикланиш Партиясининг раиси Ражаб Эрдўған ҳаммани алдаган экан.

Шунақа гаплар, ҳурматли ўқувчиларимиз, дейди “Ҳаракат” мухбири, Ражаб Эрдўған бунақа ёлғонларни кўп гапирмоқда. Мана энди унга катта шапалоқ урилибди.