03 July 2021
17:40 -
Исроиллик машҳур блогер, Nas Daily саҳифаси муаллифи Нусаир Ёсин Тошкентга келиб, мамлакатдаги автомобилларнинг деярли барчаси Шевроле эканидан ҳайрон қолгани ҳақида
“Дўстлар! Мен шундай юртдаманки, бу ерда деярли ҳамма машиналар – Шевроле! Беҳазил!
27 йилдан бери ҳукумат фақат битта машина тури сотилишига рухсат берган. Улар Шевролени танлашган. Мана, монополия қанақа бўлади.
Лекин биласизми... бир неча йил олдин бу мамлакат ўзгарган ва ҳозир дунёга очиқ. Энди кўчаларда бошқа русумдаги машиналар ҳам бор. Масалан, Hyundai, Mercedes ва ҳатто BMW.
Келинг ва Ўзбекистонни кўринг! Сиз бу ернинг халқини, масканларини ва... Шевролеларини севиб қоласиз!”
Блогер Нусаир Ёсин ижтимоий тармоқларга жойланган видеоларида Ўзбекистонимизни айнан шундай деб таърифлаган. Чунки, унинг ўзи ҳам шундай фикрда.
Араб блогер ижтимоий тармоқларда роппа-роса 1 дақиқалик видеолари билан машҳур. У Nas Daily номли саҳифасига 1 дақиқалик турли мавзулардаги мингдан ортиқ видеолар тайёрлаб жойлаган. У YouTube'да 3 миллион, Instagram'да 2,7 миллион, Facebook'да 2,6 миллион, TikTok'да 1,7 миллион обуначига эга.
Хуллас, мана Ўзбекистоннинг араб дунёсидаги, қолаверса, бутун дунёдаги аҳволи шу каби блогерлар тарафидан ёритилмоқда.
Хўш, ўзбеклар нима дейишади? Мана АСОСИЙ САВОЛ қаерда!!!