27 June 2021
10:00 - Абдулазиз Камиловга кўра, Афғонистон “Толибон” билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатган биринчи мамлакатмиш, шу сабабли унинг ўзи ҳам айнан шу фикрдамиш! “Ҳаракат” нима дейди?
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Камилов гапиришича, “Очиқ айтганда, ўша вақтда “Толибон”ни тан олганимиз учун бизни танқид қилишди. Бу реал мухолифат. Масала Афғонистонда сиёсий тизимнинг қандай бўлишида. Албатта, биз Афғонистонда 1990-йиллардаги Афғонистон Ислом Амирлиги бўлишини қабул қила олмаймиз. Бироқ, айни вақтда, ушбу муаммо амалдаги ҳукумат ва ҳарбий мухолифат - “Толибон” ва бошқалар ўртасида ўзаро компромис асосида ҳал қилиниши керак, деб ҳисоблаймиз”, - дея таъкидлабди у.

Сўнгра у давом этибди: “Бу нимани англатади? Бу, албатта, у ерда жиддий ислом қоидалари аломатлари бўлиши кераклигини англатади. Албатта, ислом давлати бўлади, чунки аксарият аҳоли - мусулмонлар. Бироқ, айни вақтда, биз сўнгги 9 йил давомида эришилган демократик ютуқларни ҳам инкор қила олмаймиз. Масалан, амалдаги ҳукумат сайловлар, ҳарбий кучлар, хавфсизлик кучлари, аёллар ва қизлар ҳуқуқлари, фуқаролик жамияти ва бошқалар.”

Абдулазиз Комилов шу кунларда АҚШда бўлиб, америкалик телебошловчи Деннис Уоли билан “This Is America TV” телелойиҳаси доирасида бўлиб ўтган интервьюсида Афғонистон инқирози ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашибди, ушбу мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган бошқарув шакли, “Толибон” ташкилотининг мақсадлари ҳақида гапириб, шунингдек, Ўзбекистоннинг оптимистик кайфиятини ва нима учун шахсан ўзи “Толибон”ни террористик ташкилот деб ҳисобламаслигини тушунтириб берибди.

Абдулазиз Комилов Деннис Уолига интервьюсида шундай дейишгача борибди: “Рақиблар йўқ, бироқ айни пайтда Афғонистондаги можаро – у ерда фуқаролар уруши бўлган. Фуқаролар уруши. Улар нафақат АҚШ ҳарбийлари ёки НАТОга қарши курашган, балки фуқаролар уруши бўлган ва жамият иккига бўлинган. Ҳа, [улар ўзаро жанг қилишади]”.

Абдулазиз Комилов афғон жамиятининг бошқа вакилларини “рақиблар” деб аташни ҳам истамабди.

Вазирнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳарбий мухолифат ва ҳукумат ўртасида келишувга эришиш жуда осон бўлади деган хаёлларга бораётгани ҳам йўқмиш, шу билан бирга, халқаро ҳамжамият уларга ёрдам бериши, ҳар икки томоннинг келишувга эришишига ёрдам бериши керакмиш. Биз Афғонистондаги вазиятнинг жиддийлигини эътиборсиз қолдиролмаймиз, дебди у, албатта, биз Афғонистонда миллий ярашувга эришишни талаб қиламиз.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири “Толибон” ташкилоти “террористик ташкилот” деб қаралиши ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб, Доҳадаги “Толибон” ташкилоти сиёсий идораси раҳбари Мулла Абдул Ғани Барадарнинг Афғонистондан Ўзбекистонга таҳдид ва хавф пайдо бўлишига йўл қўймаслигини айтган сўзларини ҳам эслабди ва “Биз, албатта, келишув шартларини бажарамиз. Шу нуқтаи назардан, биз келажакда Афғонистондан Ўзбекистонга ёки бошқа Марказий Осиё мамлакатларига таҳдид ва хавф пайдо бўлишига йўл қўймаймиз деб айтишимиз мумкин” дейишгача борибди.

Қисқа қилиб айтсак, Абдулазиз Комилов ҳеч бир шаклда Шавкат Мирзиёнинг номини тилга олмасдан, ва аслида, айнан унинг сўзларини айтиш билан чекланиб қолмасдан, уларни ўзи ҳам қайтарибди.

Яъни яна ҳам қисқа қилиб айтсак, у америкалик телебошловчи Деннис Уолининг фикрларини ҳам мусбат қаршилаб, ўзи ҳали ҳам Шавкат Мирзиёчи эканлигинги очиқча урғулабди.

Хуллас, шунақа гаплар, дейди “Ҳаракат” мухбири. Аслида, ВАЗИРИМИЗ шунақа гаплари ва фикрлари билан “Толибон” тарафори эканлигини очиқча кўрсатибди. Яъни, у фақатгина Шавкат Мирзиёнинг тарафдори эканлигини очиқча гапириш билан чекланмасдан, аслида айнан ўшанақа одам эканлигини кўрсатибди.

Шундай экан, бу мақолани ёзган Интернет нашри каби, биз ҳам Абдулазиз Комиловни Шавкат Мирзиёчигина эмас, унинг ЮГУРДАГИ дейишимиз мумкин. Тўғрисини айтсак, айнан шундайдир. Демак, бу каби ЮГУРДАКларни четлатиш керак. Акс ҳолда, айнан шундай югурдакларнинг қўли билан Ўзбекистонни собиқ СССР каби давлатга айлантириб қўямиз-ку! Бунга биз йўл бермаймиз!!!